Энергия ресурсларидан мақсадли ва тежаб-тергаб фойдаланишнинг қанчалик аҳамиятли эканлигини барчамиз яхши билсак-да, январь ойида кузатилган аномал совуқ кунларида буни яна ҳам теранроқ англадик.

Электр энергияси, табиий газ ва бошқа ресурслар ҳисобсиз эмас, ҳаммаси ўлчовли. Аҳоли истеъмоли учун ёки корхона ва ташкилотлар, ишлаб чиқариш корхоналари эҳтиёжи ҳисобга олинади. Шунга яраша олдиндан тўлов амалга оширилиши, талаб ва таклиф аниқланиши керак. Афсуски, ҳали ҳануз айрим мансабдор шахслар замон талабини, қонун-қоидани тан олгиси келмаяпти ёки шахсий манфаатини умум манфаатидан устун қўймоқда.  

Шунинг учун ҳам жойларда аҳоли ва ҳатто, корхона ва ташкилотлар, тадбиркорлар томонидан энергия ресурсларидан ўзбошимчалик билан, ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари кузатилмоқда. Энг ёмони бундай ҳолатга таъминотчилар кўз юммоқда. Бундай ҳолат Булунғур туманида қайд этилди.  

Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 12 январдаги қарори 70-бандида истеъмолчиларга электр энергияси етказиб бериш 100 фоиз олинадиган ҳақ тўлаш асосида амалга оширилиши, олдиндан ҳақ тўланмаган ҳолларда истеъмолчилар электр тармоқларидан тўлиқ узилиши белгиланган. Аммо Булунғур тумани электр тармоқлари корхонаси мансабдор шахслари томонидан “Евро Сам инвест” МЧЖнинг 4 миллиард сўм ва “Булунғур газ сервис” МЧЖнинг 3 миллиард 256,5 миллион сўм, “Метин текстил” МЧЖнинг 761 миллион сўм, “Хамра Бегим Мирали КНХ боғи” фермер хўжалигининг 199,1 миллион сўм, “Мингмурод Дилмурод” МЧЖнинг 1 миллиард 653 миллион сўм, “Мафюна Муроджон Файз” оилавий корхонасининг 58,6 миллион сўм, “Ғубдин ниҳоллари” МЧЖнинг 214,5 миллион сўм, “Булунғур мева-сабзавот” МЧЖнинг 69 миллион сўм, “Қодир ота” фермер хўжалигининг 56,6 миллион сўм, “Aзия констракт буилдинг” МЧЖнинг 53,4 миллион сўм, “Шертой Елегант стил” МЧЖнинг 45,1 миллион сўм, “Интенсив буғлар ИРAШ” фермер хўжалигининг 42 миллион сўм қарздорлиги мавжуд бўлсада, ушбу истеъмолчиларни тармоқдан узиш чораларини кўрмаган. Бунинг оқибатида давлат ва жамоат манфаатларига жами 10 миллиард 608 миллион 700 минг сўм миқдорида зарар етказилган.  

Шунингдек, ўтказилган текширишларда электр тармоғига ўзбошимчалик билан уланиб, ҳисобга олиш асбоблари пломбаларига қасддан шикаст етказиши оқибатида давлат ва жамият манфаатларига “Метин текстил” МЧЖ томонидан 454,4 миллион сўм, "Мўғол Чорбоғ даласи" фермер хўжалиги 1 миллаирд 543 миллион сўм, “Хамра Бегим Мирали КНХ боғи” фермер хўжалиги 199,1 миллион сўм ва “Мингмурод Дилмурод” МЧЖлар томонидан 1 миллиард 621,9 миллион сўм зарар етказиганлиги аниқланган.  

Мазкур ҳолатлар юзасидан мансабдор шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.  

Ғ.ҲАСАНОВ,  

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мансабдор шахсларга нисбатан жиноят иши очилди