Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда 30 октябрдан бошлаб Тошкент шаҳридаги мактабларда тиббий ниқоб тақиш тартиби жорий этилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги бу маълумотларга изоҳ бериб, тарқалган хабарлар асоссиз эканини маълум қилди.

Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари Нурмат Отабековнинг сўзларига кўра, ижтимоий тармоқларда бу масала нотўғри талқин қилинмоқда. Уларда Ўзбекистон Республикаси Бош давлат санитария врачи томонидан шу йил 26 сентябрда қабул қилинган қарор асос қилиб кўрсатиляпти. Лекин ҳужжат сентябрь ойида, яъни мавсумий ўткир респиратор касалликлар ва грипп авж олишидан олдин қабул қилинган.  Бу ҳар йили амалга ошириладиган одатий профилактик чоралардан бўлиб, қарорда эпидемик вазият мураккаблашган тақдирдагина тиббий ниқоб тақиш тавсия этилган.

– Ҳозирги пайтда эпидемиологик ҳолат барқарор, шунинг учун мактабларда ёппасига ниқоб тақиш зарурати йўқ. Агар бирор синф ёки гуруҳда касалланиш ҳолатлари қайд этилса, ўша муҳитдагиларга ниқоб тақиш тавсия этилади,– деди Н.Отабеков.  

Маълумот учун айтиш жоизки, мутахассислар ҳаво-томчи йўли орқали юқадиган касалликлардан ҳимояланиш учун ижтимоий масофани сақлаш ва мулоқот пайтида тиббий ниқоб тақишни фойдали деб ҳисоблайди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотига кўра, ҳужжатда назарда тутилган ниқоб тақиш тартиби жойлардаги реал эпидемик вазиятдан келиб чиқиб амалга оширилади. Уни ёппасига жорий этилган чора сифатида талқин қилиш тўғри эмас.

Шу боис, мазкур қарор йиллик профилактик ҳужжат бўлиб, эпидемиологик вазиятга қараб тегишли чораларни белгилаш учун мўлжалланган.

Моҳигул Қосимова тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда ниқоб тақиш тартиби жорий этилдими?