Ўқувчилар учун ёзги дам олиш мавсуми ўз якунига етиб бормоқда. Янги ўқув йили бошланиш арафасида. Мактабга тайёргарлик эса, энг аввало ўқув қуроллари ва мактаб формаларини харид қилишдан бошланади.

2018 йил Ҳукумат томонидан ягона мактаб формалари намуналари тасдиқлаган эди. 2018/2019 ўқув йилидан бошлаб ўқувчилар уни ихтиёрий тартибда кийишга ҳақли экани белгилаб қўйилган. Мактаб формалари мажбурий бўладиган сана 2019/2020 ўқув йилидан 2024/2025 ўқув йилига – 5 йилга кечиктирилди. Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 15 августдаги 666-сон қарорига тегишли тузатишлар киритилди. Ягона мактаб формаси 2025 йилга қадар босқичма-босқич жорий этиб борилади.  

Мазкур ҳужжатга асосан, янги ўқув йилида мактаб формалари  мажбурий жорий этиладими? Мазкур савол юзасидан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Азамат Камолов қуйидагиларни маълум қилди.  

– Ҳар йили ҳар бир мактаб томонидан ўз низоми бўйича белгиланган форма танлаб олинади, – дейди Азамат Камолов. – Ҳозирга қадар  ўқувчилар учун  айни бир хил форма кийилсин, деган қаттиқ талаб қўйилмади. Демак, жорий йилда ҳам мактабларда мажбурий форма жорий этилмайди. Аммо ўқувчилар учун “Умумий ўрта таълим муассасасининг такомиллаштирилган намунавий одаб-ахлоқ қоидалари”га мувофиқ, ўқувчиларнинг таълим муассасаси уставида ман этилган либос ва қиёфада, жумладан ўғил болалар калта шим, футболка, шиппакда ва қизлар тор ва танани очиқ кўрсатувчи юпқа, ҳарир кийимларда келиши ҳамда бўйни ва бармоқларига турли тақинчоқлар тақиши ман этилади.  

Аслида мактаб формаси бошқа ҳар қандай форма сингари интизомга чорлайди, ҳамжиҳатликка олиб келади, ўқувчиларда жамоатчилик туйғуси, умумий мақсадлар сари олға интилишга ўргатади.  

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан олиб борилган ўрганишлар ва таҳлил натижаларига кўра, ягона мактаб формаси мактаб ўқувчилари (уларнинг ота-оналари) ўртасида кийиниш бўйича рақобатни чеклайди, турли хил ижтимоий-иқтисодий тоифадаги оилалар фарзандлари орасида табақаланишнинг визуал фарқини кескин камайтиради.  

Албатта, мактаб формасини жорий этишнинг мақсади ўқувчиларнинг билимли, одоб-ахлоқли, соғлом фикрли, ҳар томонлама баркамол шахс бўлиб етишишига кўмаклашиш, уларнинг саломатликларини муҳофаза қилиш учун шарт-шароит яратишдан иборат.  

Бу борада хорижий давлатлар тажрибасига назар ташланса, дунёнинг кўплаб давлатларида, жумладан Буюк Британия, Япония, Сингапур, Жанубий Корея, Австралия, Россия, Ҳиндистон, Қозоғистон ва Тожикистонда мактаб ўқувчилари учун ягона намунадаги формалар жорий этилганига гувоҳ бўлиш мумкин.  

АҚШ ва Канадада ягона мактаб формаси деярли барча хусусий мактабларда ташкил этилган. Давлат мактабларида ягона мактаб формаси тасдиқланмаган бўлсада, кийиниш қоидалари (dress code) тасдиқланган.  

Японияда ҳам ўрта ва юқори мактаб ўқувчилари учун ягона мактаб формаси мажбурий ҳисобланади. Ҳар бир мактабда ўзининг ягона формаси мавжуд. Бироқ, одатда ўрта мактабдан бошлаб ўғил болалар ҳарбийча услубда, қиз болалар эса денгизчи услубида кийинишади.  

МДҲ давлатлари ичида Россия Федерацияси, Тожикистон, Қозоғистон давлатларида ягона мактаб формаси мавжуд. Хусусан, Россияда ўқувчилар учун ягона мактаб формасини жорий этиш масаласи қонун билан тартибга солинган.  

Мазкур ишлар ўқитувчиларнинг дарс давомида диққатини ўқувчилар ўртасида тўғри тақсимланиши, шунингдек ўқувчиларнинг ўзлаштириши ва салоҳияти ошишига олиб келган.  

Муҳайё Тошқораева,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Мактабларда ўқувчилар учун мажбурий форма жорий этиладими?