Ҳуқуқий муносабат

Маълумки,  қонунчилик ҳужжатларига кўра магистратурада таҳсил олаётган талабалар учун ишлашда ҳеч қандай тақиқ ёки тўсиқлар мавжуд эмас. Лекин бу ҳолатда баъзи-бир нормалар мавжуд.

Тошкент давлат юридик университети Юридик клиникаси ходими Камола Ғаффорова бу бўйича қуйидагича тушунтириш берди:  

– Меҳнат кодексининг 118-моддасига кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароларида ишлашга бўлган лаёқат 16 ёшдан бошланади.  

Меҳнат кодексининг 383-моддаси мазмунига кўра эса иш берувчилар иш ва ўқишни бирга олиб бораётган ходимлар учун зарур шарт-шароитларни яратиши керак.

Меҳнат кодексининг 182-моддасига кўра ҳафтасига 40 соатлик ишлаш бир ставка ҳисобланади.

Меҳнат кодексининг 183-184- моддаларида иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги белгиланган бўлиб, унга кўра агар ходим 1- ёки 2- гуруҳ ногирони бўлса ёки унинг иши юқори даражадаги ақлий ва асабий зўриқишга олиб келса ҳам иш вақтини 40 соат эмас 36 соатга қисқартиришга ҳаққи бор.  

Шунингдек, ушбу нормалар мазмунига кўра, ходимнинг иш вақти давомийлиги унинг ҳолати ва шароитидан келиб чиқиб қисқартирилиши мумкин. Масалан, агар ўқиш вақти ва иш вақти бир вақтга тўғри келиб қолса, ходим иш вақтининг қисқартирилган давомийлиги асосида ишлаши мумкин.

Хулоса қилиб айтганда, агар раҳбар ўқиш ва ишни биргаликда олиб боришингиз учун розилик билдирса ва бу учун шароит яратиб берса, ўқиш ва 1 ставкалик ишни бирга олиб бориш мумкин. Қонунчилик ҳужжатларида бу учун ҳеч қандай тақиқ мавжуд эмас. Бунга Ўзбекистон Республикасининг Меҳнат кодексининг 118, 182, 183, 184 ва 383-моддалари асос бўла олади.

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Магистратурага ўқишга кирган хотин-қизлар бир ставкада ишлаши мумкинми?