Пойтахтимизда кураш бўйича ўтказилган “Прокурор кубоги” мусобақалари маҳоратли ҳарбий хизматчиларни аниқлаб берди.
Икки кунлик беллашувларда Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари ҳарбий хизматчилари ва ходимлари иштирок этди.

6 та вазн тоифасида кечган беллашувлар сарҳисобига кўра, Тошкент шаҳри жамоаси 3 та олтин, 1 та кумуш ва 3 та бронза медаллари билан умумжамоада 1-ўринни эгаллади. Кейинги ўринларни 2 та олтин медалга эга чиққан Навоий ва 1 тадан олтин, кумуш, бронза медалларини жамғарган Қашқадарё вилояти вакиллари банд этишди.

Яккалик беллашувларда М.Ганжаева, Ш.Бозорова, Д.Бўриев, Ш.Аблакулов, Ў.Бойпўлатов, Б.Олтибоев ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди.
Тўлқин Рўзиев,
ЎзА