Мамлакатимизда ёшларни оммавий спорт машғулотларига кенг жалб этишга қаратилган "Беш ташаббус олимпиадаси" мусобақалари ҳудудларда кўтаринки руҳда ташкил этилмоқда.
Мазкур ўйинлар доирасида кураш бўйича пойтахтимизда ўтган "Бош прокурор кубоги"нинг Тошкент шаҳар босқичи беллашувлари байрамона кўриниш олди.

18-30 ёш тоифасидаги мусобақаларда пойтахтимизда истиқомат қилаётган курашга ихлосманд ёшлар ўз вазн тоифаларида ғолиблик учун кураш олиб борди. Қуйи босқичларда муваффақиятга эришган 100 нафарга яқин курашчи йигит-қизлар республика босқичига чиқиш учун беллашди.

Муросасиз кечган баҳслар сарҳисобига кўра, қизлар ўртасида Маҳфуза Аминова, Фарзона Ярашева, Мафтуна Хидирова ўз вазн тоифаларида ғолиблик шоҳсупасига кўтарилди. Йигитлар мусобақасида Ҳасан Намозов, Бобур Аловиддинов, Машраб Ғайбуллаев, Ҳумоюн Бердиев, Жалолиддин Тожибоев ғолибликни қўлга киритди.
Т.Рўзиев,
ЎзА