Америка Қўшма Штатларида футбол бўйича клублар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатида “F” ва “E” гуруҳларида биринчи тур учрашувлари ўз якунига етди.

Жумладан, “F” гуруҳидан ўрин олган “Флуминенсе“ – “Боруссия Дортмунд” жамоалари баҳсида ҳисоб очилмади. Шуни таъкидлаб ўтиш лозимки, мазкур баҳсни ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бош ҳакам сифатида бошқариб борди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам беради.  

Гуруҳнинг иккинчи ўйини “Ульсан” ва “Мамелоди Сандаунз” клублари ўртасида кечди ва 0:1 ҳисобида якунланди. Шу тариқа, “Мамелоди Сандаунз” илк тур якунига кўра, 3 очко билан пешқадамга айланиб олди. “Боруссия Дортмунд” ва “Флуминенсе“ дуранг эвазига 1 тадан очкога эга чиқиб, гуруҳнинг 2-3 ўрнидан жой олди. “Ульсан” эса сўнгги ўринда бормоқда.

“E” гуруҳида “Ривер Плейт” 3:1 ҳисобида “Урава Ред Даймондс” клубини таслим этган бўлса, “Монтеррей” ва “Интер” 1:1 ҳисобидаги дурангга имзо чекди. Мазкур натижадан сўнг, “Ривер Плейт” 3 очко билан гуруҳда биринчи ўринга чиқиб олди. “Монтеррей” ва “Интер” эса 1 очко билан 2-3 ўринда қайд этилди. “Урава Ред Даймондс” 4-ўринга тушиб қолди.

Энди эса ушбу чемпионатнинг 1-турини якунлаб берувчи учрашувлар ҳақида тўхталиб ўтамиз. Ушбу баҳслар орасида биз учун аҳамиятлиси “G” гуруҳидаги “Манчестер Сити” ва “Видад” жамоалари учрашуви. Ушбу учрашув бугун, 18 июнь куни соат 21:00 да бўлиб ўтади.  

Мазкур ўйинда Ўзбекистон миллий терма жамоаси ва Англиянинг “Манчестер Сити“ клуби аъзоси Абдуқодир Ҳусанов ўзига хос натижа кўрсатиши мумкин. Гап шундаки, Абдуқодир бугун “МС” асосий таркибидан ўрин олиб, майдонга тушса, мамлакатимиз тарихида клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида иштирок этган илк футболчига айланади. Умид қиламизки, ўзбек футболида бундай тарихий аҳамиятга эга мусобақада Абдуқодир Ҳусанов ўзининг ёрқин ўйинлари билан барчани лол қолдиради.

Шунингдек, эртага, 19 июнь куни соат 06:00да “G” гуруҳида “Ал-Айн” ва “Ювентус”, “H” гуруҳида “Реал Мадрид” – “Ал-Ҳилол” (00:01) ва “Пачука” – “Ред Булл Зальцбург” (03:00) учрашувларига гувоҳ бўламиз.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионатида бугун Манчестер Сити ўйнайди