Америка Қўшма Штатларида футбол бўйича клублар ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионати ўзининг қизғин палласига кирди. Гап шундаки, айни дамда чемпионатнинг гуруҳ босқичида сўнгги тур учрашувлари ўтказилмоқда.

Мазкур босқичнинг “F” ва “E”  гуруҳи баҳслари кутилмаган натижа билан якунланди.  

Жаҳон чемпионатининг “F” гуруҳидан ўрин олган “Флуминенсе” - “Мамелоди Сандаунз” баҳсида ҳисоб очилмади ва жамоалар 1 очкодан бўлишиб олди. “Боруссия Дортмунд” эса “Ульсан” клубини 1:0 ҳисобида таслим қилди. Ушбу учрашувлар якунига кўра, гуруҳда   “Боруссия Дортмунд” 7 очко билан биринчи ўриндан жой олди, “Флуминенсе” эса 5 очко билан иккинчи бўлди. “Мамелоди Сандаунз” 4, “Ульсан” очкосиз 3-4 поғонада қолиб кетди.

“E” гуруҳида “Интер” 2:0 ҳисобида “Ривер Плейт” жамоасини таслим қилди. Натижада, “Интер”нинг очколари 7 тага етди ва кейинги босқичга биринчи ўрин билан чиқди. “Ривер Плейт” эса ушбу муваффақиятсизликдан сўнг 4 очко билан учинчи поғонада қолиб кетди. Дарвоқе, учрашувни ҳамюртимиз Ильгиз Танташев бошқариб борди. Унга қанотларда Андрей Цапенко ва Тимур Гайнуллин ёрдам берди.  

Гуруҳдаги иккинчи ўйинда "Монтеррей" "Урава Ред Даймондс" устидан 4:0 ҳисобида зафар қучди ва иккинчи ўринга чиқиб олди. Энди 1/8 финалда 1 июль куни “Интер” “Флуминенсе” билан тўқнашади, 2 июлда эса "Монтеррей" “Боруссия Дортмунд” билан куч синашади.  

27 июнь куни жаҳон чемпионатининг “G” гуруҳида “Ювентус” ва “Манчестер Сити”, “Видад” ҳамда "Ал-Айн" ўзаро рақобатлашса, “H” гуруҳида “Реал Мадрид” – “РБ Зальцбург”, “Ал-Ҳилол” –“Пачука” жамоалари баҳсига гувоҳ бўламиз.  

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионати: Бугун “G” гуруҳида “Ювентус” ва “Манчестер Сити” тўқнашади