Маълумки, коррупция дунё миқёсидаги глобал муаммолардан бири ҳисобланади. Хўш, коррупциянинг олдини олиш бўйича Кадастр агентлигида қандай чора-тадбирлар амалга оширилмоқда? Кадастрни коррупциядан холи соҳага айлантириш имкони борми? Ушбу саволларимизга Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармасининг Комплаенс-назорат хизмати бош мутахассиси Ҳасан Носиров жавоб берди.

"Аслини олиб қарасак, бу иллатга қарши курашишда унинг оқибатлари билан эмас, балки уни юзага келтирувчи сабабларни аниқлаш ва бартараф этиш мақсадга мувофиқ саналади, – деди Ҳ.Носиров. – Шунинг учун коррупцияга қарши курашиш соҳасида давлат ва хусусий сектор иштирокчиларининг халқаро стандартлар ва қонун ҳужжатлари йўналишларига асосан самарали фаолият юритишини таъминлаш мақсадида комплаенс-назорат тизими йўлга қўйилган.   

Бу тизим коррупция хавф-хатарлари, манфаатлар тўқнашувини ўз вақтида аниқлаш ҳамда уларга чек қўйиш, коррупцияга оид ҳуқуқбузарликлар ҳақида хабар бериш каби қатор профилактик чораларни ўз ичига олади.  

Кадастр агентлиги ва Давлат кадастрлари палатасининг Тошкент шаҳар бошқармалари ва унинг таркибидаги барча туман филиаллари ходимлари ўртасида коррупцияга қарши муросасиз кайфиятни шакллантириш, энг муҳими, тизимни «Коррупциядан холи соҳа»га айлантириш бўйича бир қатор чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.  

Айни мақсадда соҳа ходимлари орасида ички тартиб-низомларга риоя қилиш, ваколатларини суиистеъмол қилмаслик, манфаатлар тўқнашувига йўл қўймаслик, тамагирликка берилмаслик, хизмат вазифаларига совуққонлик билан ёндашмаслик, айрим фуқаролар томонидан ходимга нисбатан босим ўтказиш ёки ўзлари томонидан моддий манфаат таклиф қилиб эвазига мурожаатларини ижобий равишда кўриб чиқишларини сўраб, синов ҳолатларига тушиб қолмасликлари учун профилактик суҳбатлар ўтказиляпти.  

Аниқ рақамларга эътибор қаратадиган бўлсак, жорий йилнинг ўтган 11 ойи давомида Кадастр агентлиги Тошкент шаҳар бошқармаси комплаенс-назорат хизмати томонидан амалга оширилган тадбирларда асосий эътибор профилактик тадбирларга қаратилди. Шунингдек, коррупцион ҳолатларга йўл қўйган ходимларни аниқлаб, уларга нисбатан тегишли чоралар кўрилди.  

Жумладан, 2022 йилнинг 11 ойи давомида ходимлар орасида 40 та умум профилактик тадбирлар ҳамда 20 нафар ходимга нисбатан якка тартибда огоҳлантириш тадбирлари амалга оширилди. Ушбу тадбирлар доирасида 500 нафардан зиёд ходимлар иштирок этди.  

Шунингдек, бу борада оммавий ахборот воситаларида 40 дан ортиқ материаллар эълон қилинди. Шаҳар-туман бўлим филиаллари раҳбарлари томонидан ўтказилган режавий йиғилишларда коррупцияга қарши курашиш бўйича тушунтириш-профилактик тадбирларини ўтказиш амалиёти жорий этилди.  

Ўтказилган умум профилактик тадбирларда коррупция жиноятининг оқибатлари, соҳада кузатилаётган коррупцион ҳолатлар таҳлил қилиниб, йиғилганларга етказилишига қарамай айрим ходимлар томонидан соҳага доғ тушириш ҳолатлари учраб турибди.  

Ўтган вақт мобайнида бошқарма ишонч телефони ва веб-сайти орқали кадастр ходимларига нисбатан коррупцион ҳолатлар юзасидан 10 дан ортиқ турли маълумотлар келиб тушган. Олиб борилган суриштирув ва хизмат текширувлари натижасида аксарият коррупцион ҳолатлар тасдиғини топди, айримларига нисбатан қайта текширув ишлари давом этмоқда.  

Келиб тушган маълумотлар юзасидан 7 нафар ходим билан меҳнат шартномаси бекор қилинди. Жумладан, Давлат кадастрлари палатаси Тошкент шаҳар бошқармасига М.Улуғбек тумани, "Подшобоғ" МФЙ, "Анжирабод" кўчаси, 10-уйда истиқомат қилувчи фуқаро номидан мурожаатнома келиб тушган.  

Ариза мазмунига кўра, ДКП Тошкент шаҳар бошқармаси М.Улуғбек тумани филиали Кадастр йиғма жилдларини тайёрлаш бўлими кадастр муҳандиси С.М. томонидан мурожаатчига тегишли бўлган хонадон (Тошкент шаҳри, М.Улуғбек тумани, "Дўрмон йўли" кўчаси, 5а-уй) ёнидан қаровсиз ерга фуқаро М.Ш. номига кадастр йиғма жилдини ноқонуний равишда шакллантириб берган. С.М.га нисбатан хизмат текшируви олиб борилганда, даъво аризаси қисман ўз тасдиғини топди ва унга нисбатан интизомий чора кўрилди.  

Гулноза Бобоева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастрни коррупциядан холи соҳага айлантиришнинг ўз йўллари бор