Барча соҳаларда бўлган каби Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқармаси томонидан ҳам ҳудудда жорий йил коррупцияга қарши курашиш бўйича олиб борилган назорат мониторинг тадбирлари давомида бир қатор салбий ҳолатларга чек қўйиляпти.

Хусусан, Янгийўл ва Олмалиқ шаҳар филиаллари кадастр муҳандислари, Янгийўл туман филиали раҳбари ҳамда бошқарманинг икки нафар мутахассиси билан тузилган меҳнат шартномалари бекор қилинди. Бир нафар ходимга нисбатан тўпланган материаллар прокуратура идораларига юборилган. Бундан ташқари, Тошкент туман филиали мурожаатлар билан ишловчи бош мутахассиси ҳамда икки нафар кадастр муҳандисининг хатти-ҳаракати юзасидан айни пайтда хизмат текшируви тайинланган. 

– Соҳада хизмат кўрсатиш ва аризаларни қабул қилиш тўлиқ электронлаштирилган бўлсада, фуқароларнинг кадастр ходимларига мурожаат қилиш ҳолатлари ҳамда хатлов жараёнларини тезлаштириш мақсадида фирибгарлик, ер олди-сотдисига алданиш ҳолатлари учрамоқда. Шу ўринда хатлов жараёнларини тезлаштиришнинг имкони йўқлиги, барча жараёнлари электрон тартибда амалга оширилишини, хатлов режаси ва унинг натижалари расмий сайт орқали эълон қилинишини эслатиб ўтиш лозим. Амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ер ажратиш фақатгина онлайн аукцион орқали амалга оширилишини ва келтирилган ҳолатларда кадастр органининг ҳеч қандай ваколати йўқлигини маълум қиламиз, – дейди Кадастр агентлиги Тошкент вилояти бошқарма бошлиғи Рустам Пайзиев.

Бу борада жорий йил маҳалла фуқаролар йиғинларида жами 20 та умумпрофилактик мазмундаги йиғилишлар ва давра суҳбатлари ташкил этилди. Шу билан бирга, бошқарма ва ҳудудий бўлимлар биноларида аҳоли орасида кадастр тизимида учраши мумкин бўлган коррупцион жиноятларга нисбатан муросасиз кайфиятни шакллантиришга қаратилган 50 та профилактик тадбирлар ўтказилди.

А.Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Кадастр агентлигида коррупцияга қарши кураш чоралари