Қонунчилик палатасининг мажлисида иқтисодиёт ва молия вазири Жамшид Қўчқоров Давлат бюджетининг 2024 йилдаги ижроси тўғрисида ҳисобот берар экан, ўтган йилда мамлакатимизда барқарор иқтисодий ўсиш таъминланганини қайд этди:

— 2024 йилда ялпи ички маҳсулот ҳажми 2023 йилга нисбатан 6,5 фоизга ўсиб, 115 млрд. АҚШ долларига етди. Аҳоли жон бошига 3 минг 93 доллар тўғри келди. Иқтисодий ўсишнинг асосий драйвери бўлган хизматлар соҳаси 12,9 фоизга, қурилиш соҳаси 8,8 фоизга ҳамда саноат соҳаси 6,8 фоизга ўсган. Шунингдек, мамлакатда йиллик инфляция 9,8 фоизни ташкил этиб, ташқи савдо айланмаси 65,9 млрд. долларга етди.  

2024 йил учун Давлат бюджети даромадлари 274, 4 триллион сўмни ташкил этиб, белгиланган миқдордан 3,7 триллион сўмга кўп бўлди, 2023 йилга нисбатан эса 118,4 фоизга бажарилган. Давлат бюджети харажатлари эса қарийб 111 фоизга бажарилган. Мол мулк ва ер солиғи бўйича тушумлар 2023 йилга нисбатан 25 фоизга кўпайди. Булар 2024 йилда ҳам барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш имконини берди, —деди Бош вазир ўринбосари.

Шунингдек, ҳисоботда Давлат бюджети харажатлари, биринчи навбатда, ижтимоий соҳани ривожлантиришга йўналтирилгани, бюджет ташкилотлари ва бюджетдан маблағ олувчиларнинг иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловлари ўз вақтида амалга оширилгани, аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уй-жой билан таъминлаш дастурлари учун маблағлар молиялаштирилгани алоҳида таъкидланди. Давлат бюджети маблағларининг 49 фоизи ёки 152,3 трлн. сўми ижтимоий соҳа харажатларини молиялаштиришга сарфланган бўлса, ушбу харажатларнинг 89,3 фоизи ижтимоий соҳа ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш, шунингдек, уй-жой билан таъминлаш дастурларини молиялаштиришга йўналтирилгани ижобий ҳолдир.

— 2024 йилда ҳудудларда 100дан ортиқ хонадонлар фойдаланишга топширилди. 65 мингдан ортиқ фуқаронинг олган кредитлари фоизининг бир қисмини тўлаб бериш учун 902 млрд. сўм ажратилди. 17 минг фуқарога ипотека кредитларининг бошланғич бадал тўловлари учун 508 млрд. сўм ажратилди. Тижорат банклари томонидан 59 минг фуқарога 17 трлн. сўмлик ипотека кредитлари ажратилди.  

[gallery-23736]

“Ташаббусли бюджет” учун ажратилган маблағлар 6 триллион сўмдан ошди. 2024 йилдан бошлаб кенг жамоатчиликнинг таклифлари инобатга олинган ҳолда “бир фуқаро — бир овоз” тамойили жорий этилиб, шаффофлик янада оширилди. 3 минг 44 та маҳалладаги 4 минг 768 та лойиҳа ғолиб деб топилди. Натижада ҳар учта маҳалланинг бирида ижтимоий муаммоларга ечим топилмоқда, — деди Жамшид Қўчқоров ўз ҳисоботида.  

Муҳтарама Комилова,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ж.Қўчқоров: 59 минг фуқарога 17 триллион сўмлик ипотека кредитлари ажратилди