Марказий банк бошқарувининг навбатдаги йиғилиши якунларига бағишланган матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Анжуманда сўмнинг реал алмашув курси динамикаси йил бошидан 0,9 фоизга қадрсизланиб, узоқ муддатли тренди доирасида шакллангани қайд этилди.    

2024 йилда умумий инфляция прогнози 9-11 фоизгача оширилди. Прогноз коридорининг нисбатан кенглиги, тарифлар оширилиши муносабати билан аҳолига тақдим этиладиган бир марталик тўловлар, ижтимоий норма ва икки ойлик имтиёзли давр мазкур ўзгаришлар таъсирини юмшатиш имконини бериши ҳамда ҳозирги пайтда ушбу ўзгаришларнинг аҳоли ва тадбиркорлар инфляцион кутилмаларига таъсирини баҳолаш мураккаблиги билан изоҳланади.  

Шунингдек, анжуманда инфляция бўйича аввалги прогноз 8-9 фоизлик коридорда юз бериши айтилди. 

– Инфляция прогнозларининг ёмонлашуви энергетика бўйича тарифларнинг оширилиши аввалги кутилмалардан юқори даражада бўлгани билан изоҳланади, – деди Марказий банк раиси Мамаризо Нурмуратов. – Анъанавий давлатлардан пул ўтказмалари қисқариши давом этмоқда. Бошқа мамлакатлардан келаётган пул ўтказмаларининг эса ошиши кузатилмоқда. Инвестицияларнинг ошиши ва ўтган йилги бир марталик ўсишдан кейин барқарорлашган импортнинг мақбуллашиши ҳисобига миллий валюта курсига босимлар юмшаши кутилмоқда. Асосий ставка ва пул бозоридаги ставкаларнинг корреляцияси ошиб бормоқда, боғлиқлик 0,9 коэффициентгача кўтарилган. Инфляцияни пасайтириш барча иқтисодий идораларнинг биргаликдаги ҳаракатларини талаб қилади. Марказий банк ихтиёрида бюджет дефицитини камайтиришга таъсир ўтказадиган бевосита воситалар мавжуд эмас. Марказий банк бу бўйича ўз хавотирларини Ҳукуматга киритиб боради.   

Қайд этилишича, жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 2,5 млрд. долларни ташкил этган. 

<iframe width="640" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/vp42TqbGy60" title="Йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари  2,5 млрд. долларни ташкил этган" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Матбуот анжуманида журналистларнинг саволларига мутасаддилар жавоб қайтарди.     

YouTube тармоғидаги саҳифамизда бу ҳақда батафсил келтирилган.   

Шаҳноза Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жорий йилнинг биринчи чорагида Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ҳажми 2,5 млрд. долларни ташкил этган (+видео)