Ўзбекистонга хориждан пул ўтказмалари ошиб бормоқда (+видео)
Ўзбекистонга чет элдан пул ўтказмалари ҳажми 2026 йилнинг биринчи чорагида 3,8 млрд долларни ташкил этиб, ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 13 фоизга ошди. Бу ҳақда Марказий банкнинг меҳнат бозори шарҳида сўз боради.
Регуляторнинг қайд этишича, ўтказмалар таркибида мамлакатлар бўйича диверсификация давом этмоқда. Жами тушумлар ҳажмида Россиянинг улуши ўтган йилнинг биринчи чорагидаги 77,6 фоиздан 72,4 фоизгача камайди.
Марказий банк буни бир қанча омиллар, хусусан, йил бошидан буён патентлар қийматининг ошиши, март ойида рубль курсининг пасайиши, шунингдек, меҳнат миграцияси йўналишларининг кенгайиши билан изоҳлайди.
Шу билан бирга, пул ўтказмалари умумий ҳажмида Қозоғистоннинг улуши 1 фоизлик пунктга ошиб, 4,1 фоизга етди. Европа давлатларининг улуши ҳам 1 ф.п.га ошиб 3,3 фоизни, Жанубий Корея улуши эса 0,6 ф.п.га ошиб 4,1 фоизни ташкил этди. Бошқа мамлакатлар улуши 2,6 ф.п.га ўсиб, 16,2 фоизга етди.
Пул ўтказмаларининг умумий ҳажми 3,8 млрд доллардан келиб чиқилса, Россия ҳиссасига тахминан 2,75 млрд доллар, қолган мамлакатлар ҳиссасига эса қарийб 1,05 млрд доллар тўғри келади. Шу жумладан, Қозоғистон ва Жанубий Кореяга тахминан 156 млн доллардан, Европа мамлакатларига қарийб 125 млн доллар, бошқа давлатларга эса тахминан 616 млн доллар тўғри келган.
<iframe width="1335" height="751" src="https://www.youtube.com/embed/TusSZgfTo5A" title="O‘zbekistonga xorijdan pul o‘tkazmalari oshib bormoqda" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe> Муҳайё Турдалиева, Искандар Исматов, ЎзА