Мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллиги арафасида Президентимиз “Жиззах шаҳрида Қозон Федерал университети филиали фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорга имзо қўйди.

Ушбу қарор асосида мазкур филиалда геология, дастурий инжиниринг, иқтисодиёт, машинасозлик, даволаш иши, стоматология, фармация, тиббий биокимё бакалавриат таълим йўналишлари ва магистратура мутахассисликлари бўйича кадрлар тайёрланиши белгилаб қўйилган.

Филиал – Россия Федерациясидаги Қозон федерал университетининг юридик шахс мақомига эга бўлган таркибий бўлинмаси ҳисобланиб, кадрлар тайёрлаш кундузги, сиртқи ва бошқа таълим шаклларида олиб борилади.

Мазкур филиалда таълим фаолияти келгуси 2022-2023 ўқув йилидан бошланади. Қабул параметрлари манфаатдор вазирлик ва идораларнинг кадрларга бўлган реал эҳтиёжини ҳисобга олиб, филиал томонидан тасдиқланади.

Мамлакатимиздаги барча олий таълим муассасаларидаги каби ушбу ўқув даргоҳига ҳам талабаларни ўқишга қабул қилиш давлат гранти ва тўлов-контракт асосида амалга оширилади.

Давлат гранти асосида таълим олган филиал битирувчилари 3 йилдан кам бўлмаган муддат мажбурий ишлаб бериш шарти билан Ўзбекистоннинг давлат органлари ва ташкилотларига тақсимланади.

Қозон университети Жиззах филиали битирувчиларига Ўзбекистон Республикаси ва Россия Федерациясида олий маълумот сифатида тан олинадиган белгиланган намунадаги диплом тақдим этилади.

Яна бир неча кунлардан сўнг бошланадиган 2021-2022 ўқув йилидан университет Ўзбекистон Миллий университетининг Жиззах филиали билан ҳамкорликда “Дастурий инжиниринг”, “Фармация” ва “Ахборот тизимлари ва технологиялари” таълим йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлашни бошлайди ва мазкур йўналишларда ўқишга қабул қилинган талабалар келгуси 2022-2023 ўқув йилидан бошлаб ўқишларини айнан – Қозон университети Жиззах филиалида давом эттириши мумкин.

2022 йил якунигача филиал таркибида “OpenLab” илмий-тадқиқот лабораторияси ташкил этилиши кўзда тутилган.

Хулоса қилиб айтганда, Жиззах яна битта нуфузли олийгоҳга мезбон бўлади.

А.Қаюмов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда Қозон Федерал университети филиали очилади