Жиззах вилоятида Россия Федерацияси Қозон федерал университетининг биринчи хорижий филиали очилди. Тадбирда амалий ташриф билан мамлакатимизда бўлиб турган Россия Федерациясининг Татаристон Президенти Рустам Минниханов, Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари – энергетика вазири Жўрабек Мирзамаҳмудов, Олий ва ўрта махсус таълим вазири Абдуқодир Тошқулов, Жиззах вилояти ҳокими Эргаш Солиев, ҳудуддаги олий таълим муассасалар раҳбарлари иштирок этди.

Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги ахборот хизмати маълумотига кўра, сўзга чиққан Татаристон президенти Р.Минниханов Ўзбекистонда филиал очилиши рамзий маънода мамлакатларни кўп йиллик самарали ҳамкорлик анъаналари боғлаб туришини, у туфайли ёшлар ўз мамлакатидан чиқмасдан юқори сифатли таълим олиш имкониятига эга бўлишини таъкидлади.

Қозон университети Россиядаги энг қадимий университетлардан бири бўлиб, 1804 йили Қозон шаҳрида ташкил этилган. Университет математика, физика, геология, кимё, биология, тарих, география, ҳуқуқ, филология, экология ва бошқа ихтисосликлар бўйича мутахассислар тайёрлайди. Таркибида бир қанча илмий-тадқиқот институтлари ва бошқа илмий муассасалар, музейлар, нашриёт, 5 миллионга яқин асар жамланмасидан иборат илмий кутубхона фонди бор. Ушбу олийгоҳда бугунги кунда 11 минг нафардан зиёд талаба таълим олади, 1000 дан ортиқ ўқитувчи ва илмий ходим фаолият юритади, – дейди ўз нутқида давом этган Р. Минниханов.

Шунингдек, вазир А.Тошқулов ушбу янги филиал самарали фаолият юритишига вазирлик ҳам, албатта ҳар томонлама қўллаб-қувватлашга тайёр эканини таъкидлаб, филиал нафақат Ўзбекистонда, балки халқаро даражада ҳам нуфузли олийгоҳлардан бири бўлишига ишонч билдирди.

– Ишонаманки, Қозон федерал университети ўзининг Жиззах филиалида таълим жараёнини худди ўзидаги сифат ва академик даражада ташкил қилинишига барча куч ва салоҳиятини сафарбар этади, – деди вазир А.Тошқулов.

ҚФУ ректори Ленар Сафин, ўз навбатида, филиални ташкил этишдан мақсад Ўзбекистон учун Қозон федерал университетининг замонавий таълим дастурлари асосида чуқур фундаментал ва илмий-амалий билимларга эга бўлган, халқаро стандартларга жавоб берадиган юқори малакали кадрларни тайёрлашдан иборатлигини таъкидлади. Бу қадам Россия ва Ўзбекистон ўртасида таълим ва илм-фан соҳасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш ва ривожлантириш, академик фаолиятни шакллантиришга хизмат қилишини билдирди.

Меҳмонлар филиалда талаба ва профессор-ўқитувчилар учун яратилган шароитлар ва дарс жараёни билан танишишди. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Президенти қарори билан Қозон федерал университетининг Жиззах филиали бундан бир йил олдин ташкил этилган эди. Филиал кампуси 1 минг 88 ўринли ўқув ҳамда 384 ўринли ётоқхона (шундан 44 ўрин ҳорижий ўқитувчилар учун мехмонхона типида) биносидан ташкил топган. Ҳозирда 10 та йўналиш бўйича 400 га яқин талаба таҳсил олмоқда.

Таълим маскани машинасозлик, геология, дастурий инжиниринг, иқтисодиёт, ахборот тизимлари ва технологиялари, журналистика, тиббий биокимё, даволаш иши, фармация, стоматология, технологик жараёнлар ва ишлаб чиқаришни автоматлаштириш йўналишлари бўйича кадрлар тайёрлайди, шунингдек, фундаментал, илмий, амалий ва инновацион тадқиқот лойиҳаларини амалга оширади. 2021/2022 ўқув йилида Ўзбекистон миллий университетининг Жиззах филиали Қозон университети билан биргаликда дастурий таъминот инжиниринги, фармация ва иқтисодиёт йўналишлари бўйича қўшма таълим дастурлари асосида кадрлар тайёрлашни бошлаган эди. Ушбу таълим дастурларида таҳсил олаётган талабалар жорий ўқув йилидан бошлаб янги филиалда ўқишни давом эттиради. Шунингдек, абитуриентларнинг 30 фоизга яқини давлат гранти асосида қабул қилинади. Бунда битирувчилар ўқишни тугатгандан сўнг камида уч йил мажбурий ишлаб бериш шарти билан давлат ташкилотларига ишга жойлаштирилади. Ўқитувчилар таркибига келсак, профессор-ўқитувчиларнинг камида 40 фоизи чет элдан, шу жумладан Қозон федерал университетидан жалб қилинади. Бундан ташқари, кампусда келгусида симмулияцион марказ ва спорт зал қурилиши режалаштирилган.

Назокат Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззахда ҚФУнинг филиали очилди