Жиззах вилоятида электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатларининг олдини олиш бўйича назорат тадбирлари давом этмоқда. Шу мақсадда “Ўзэнергоинспекция”нинг вилоят ҳудудий бошқармаси ва прокуратура органлари ҳамкорлигида ўтказилган текширувлар натижасида навбатдаги қоидабузарлик аниқланди.

Унга кўра, Ғаллаорол туманидаги “A.U.B.” оилавий корхонаси ўзбошимчалик билан тармоққа уланиб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.

Инспекция ахборот хизматининг маълум қилишича, ушбу қоидабузарлик орқали электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 217 миллион сўмлик зарар етказилган. Айни кунда мазкур ҳолат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда. 

Н.Зиёдуллаева тайёрлади, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жиззах вилоятида 2,2 миллиард сўмлик электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш ҳолати қайд этилди