Айни кунларда “Ўзэнергоинспекция” томонидан мунтазам назорат тадбирлари ўтказилмоқда.
Фарғона вилояти Ўзбекистон туманида ташкил этилган бу каби тадбирда ноқонуний ҳолат аниқланди.
Унга кўра, "А.С.С." МЧЖга қарашли тош майдалаш корхонаси электр ҳисоблагичнинг уланиш схемасини ўзбошимчалик билан ўзгартирган ҳолда электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиб келган.
Ҳисоб-китобларга кўра, электр таъминоти корхонасига 2 миллиард 266 миллион сўмлик зарар етказилган.
Инспекция ахборот хизмати маълум қилганидек, мазкур ноқонуний ҳаракат бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.
Н.Зиёдуллаева тайёрлади,
ЎзА