Пойтахтимиздаги “Юнусобод” спорт мажмуасида волейбол бўйича U-19 Жаҳон чемпионатининг учинчи кунги баҳсларида Ўзбекистон терма жамоаси Пуэрто-Рико жамоаси билан рўбарў келди.

Биринчи ва иккинчи ўйинларда Аргентина ва Бельгия жамоаларига 3:0 ҳисобида мағлубиятга учраган  Пуэрто-Рико ёш волейболчиларимизнинг ҳужумларига муносиб қаршилик кўрсатишга ҳаракат қилди. Бироқ, ҳамюртларимизнинг техник-тактик жиҳатдан устунлиги, ҳар бир туп узатишдаги ва зарбаларни йўллашдаги аниқлиги учта сетда ҳам самара берди. Бу, ўйин натижасида ҳам акс этди - 3:0 (25:18, 25:21, 25:14).

[gallery-24489]

Биринчи ўйинда Туркияни 3:0 ҳисобида мағлубиятга учратган, иккинчи баҳсда Покистонга 0:3 ҳисобида имкониятни бой берган терма жамоамиз аъзолари учун мусобақа дастурига биноан эртага, 27 июль дам олиш куни сифатида белгиланган.

Ўзбекистон U-19 терма жамоаси “А” гуруҳидаги тўртинчи кунги баҳсларини 28 июль куни Аргентина жамоасига қарши ўтказса, 29 июль куни Бельгия жамоаси битлан рўбарў келади.

Т. Рўзиев, А. Мамадаминов (сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионатининг учинчи кунида Пуэрто-Рико жамоаси мағлуб этилди