Бугун, 25 июль куни Тошкентдаги “Юнусобод“ спорт саройида ҳамда Чирчиқда жойлашган Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасида волейбол бўйича 19 ёшгача бўлган эркаклар миллий терма жамоалари ўртасида ўтаётган жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичларида навбатдаги тур ўйинлари бўлиб ўтади.

“Юнусобод” спорт саройида кечадиган баҳсларда “А” гуруҳида Белгия – Поэрто-Рико, Аргентина –Туркия, Ўзбекистон – Покистон ҳамда “Д” гуруҳидаги Жанубий Корея – Колумбия жамоалари рўбарў келади. 

Ўзбекистон давлат жисмоний тарбия ва спорт университети мажмуасининг биринчи спорт майдонидаги ўйинларда “Б” гуруҳида Франция – Жазоир, Болгария – Хитой, Япония – Канада ва “Д” гуруҳида АҚШ – Канада, иккинчи майдонда эса “С” гуруҳида Эрон – Польша, Миср – Испания, Италия – Тунис ва “Д” гуруҳида Бразилия – Финляндия жамоалари куч синашади. 

Айтиш лозим, нафақат Ўзбекистонда, балки Марказий Осиё ва ҳамдўстлик мамлакатлари ҳудудида илк бор ўтаётган жаҳон чемпионатида 24 давлатнинг U19 миллий терма жамоалари 4 гуруҳга бўлинган ҳолда чемпионлик йўлидаги баҳсларда майдонга тушмоқда. 

Кеча пойтахтимиздаги "Юнусобод" спорт мажмуасида ўтган учрашувда Ўзбекистон ёшлар терма жамоаси туркиялик тенгқурларини 25:22, 25:19, 25:17 ҳисобларида мағлубиятга учратди. 

Шунингдек, кеча ташкил этилган дастлабки ўйинларда “А” гуруҳида Белгия – Покистон-3:0, Аргентина – Поэрто-Рика-3:0, “Б” гуруҳида Франция – Канада-3:1, Болгария – Жазоир-3:0, Япония – Хитой-0:3, “С” гуруҳида Эрон – Испания-2:3, Миср – Тунис-3:0, Италия – Польша-1:3, “Д” гуруҳида АҚШ – Финляндия-1:3, Бразилия – Колумбия-3:0, Жанубий Корея – Куба-3:0 натижалари қайд этилди. 

Эслатиб ўтамиз, жаҳон чемпионатининг саралаш мусобақалари 29 июлга қадар давом этади. Чемпионатнинг плей-офф ўйинлари 30 июль-3 август, ярим финал ва финал ўйинлари 3 август куни ўтказилади. 

Т.Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Жаҳон чемпионати: бугун Ўзбекистон волейболчилари Покистон жамоаси билан куч синашади