Полвонларимиз жаҳон чемпионатида умумжамоа ҳисобида учинчи бўлди
Словакияда спорт курашлари бўйича U20 ёш тоифасидаги жаҳон чемпионати баҳслари давом этмоқда. Мусобақанинг навбатдаги кунида Ўзбекистон вакиллари 2 та кумуш ва 1 та бронза медални қўлга киритди.
Кумуш медалга 60 килограмм вазн тоифасида Достонбек Орипов ҳамда 53 килограмм вазнда Соҳибжамол Эсбосинова сазовор бўлди. 50 килограмм вазн тоифасида Нилуфар Нурмуҳаммадова бронза медални қўлга киритди.
Шу тариқа, юнон-рум кураши баҳслари якунларига кўра, Ўзбекистон терма жамоаси 95 очко жамғариб, Россия ва Эрондан кейин умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Бугун мусобақанинг кечки дастурида ҳамюртларимиздан Муҳайё Нарзиллаева 65 килограмм вазн тоифасида финал баҳсида россиялик Маргарита Салазарянга қарши курашади. 62 килограмм вазн тоифасида Феруза Қайратдинова эса бронза медали учун баҳсда Озденур Озмез (Туркия) — Ифань Чжу (Хитой) жуфтлиги ғолибига қарши майдонга чиқади.
Шунингдек, бугун эркин ва аёллар кураши баҳсларида Ўзбекистоннинг яна уч нафар вакили саралаш босқичида иштирок этади.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА