Президент ташрифидан сўнг...

Эътибор инсоннинг ўзига бўлган ишончини ошириб, ижобий фикрлар билан яшаш ва шу йўлда эл корига яраши учун туртки бўлади. Халқимизда “Тўрт мучанг саломат бўлсин“, деган дуони эшитиб, аслида саломатликнинг ўзи энг улуғ бахт эканини англайсан. Аммо тақдир ҳаммага ҳам бир хил ёзилмайди. Кимнингдир руҳияти ва яна бошқанинг тани-жонида нуқсони бўлиб, ўзгалар қарамоғига муҳтожлик сезади. Мана шундай вақтда улар суянган инсонлар ҳам ўзлари парвариш қилаётган ногиронлиги бор шахслар қатори эътибор истаб қолар экан. Давлатимиз томонидан мана шундай инсонларга ҳам моддий, ҳам маънавий жиҳатдан кенг кўмаклар берилаётгани сир эмас.  

Бундай амалларнинг асоси ҳужжатлар билан мустаҳкамланаётганини ҳам эътироф этиш лозим. Жорий йилнинг 27 февралида қабул қилинган “Ногиронлиги бўлган болаларга ижтимоий хизмат ва ёрдам кўрсатиш тизимини янада такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори юртимизда чин маънода инсон қадрининг яна бир даражага юксалтирди. Унинг ижроси доирасида илк бор Андижонда “Имкониятлар олами” ҳудудий ижтимоий хизматлар маркази ишга тушди.  

Бу ерда ногиронлиги бор болалар, ўзгалар парваришига муҳтож шахсларга қатнов асосида ижтимоий хизматлар кўрсатилади. Жумладан, тиббий реабилитация хизмати, касбга йўналтириш, хорижий тилларни ўқитиш хизматлари ҳамда камбағал оилалар болалари учун қўшимча таълим хизматлари йўлга қўйилган. 

Қарийб 5 гектар майдонга эга муассасада маъмурият, фаоллар зали, инклюзив таълим ва касбга ўргатиш бинолари, болалар майдончаси, спорт мажмуаси ва сузиш ҳавзаси мавжуд.  

[gallery-22917]

Эътиборли жиҳати, машғулот қурилмалари АҚШ ва бошқа хорижий давлатлардан келтирилган бўлиб, адаптив спортга мўлжалланган. Сув ҳавзаси ҳам болаларнинг ёшига монанд алоҳида қулайликларга эга.  

Марказда 60 нафардан зиёд ходим фаолият юритади. Ижтимоий ҳимояга муҳтожларни аниқлаш ҳамда бу ерга йўналтириш «Инсон» марказлари томонидан амалга оширилади.  

Президентимиз мазкур марказга ташриф буюрганида ва ногиронлиги бор болалар билан кўришганида, уларнинг нигоҳларидаги меҳр ва болаларнинг кўзларидаги беғуборликни кўриб, беихтиёр кўнгилга илиқлик югуради. Бунда оталарча меҳр акс этади.  

У ерда ташкил этилган биргина эрта аралашув хизматининг моҳиятини сўраганимизда, бу бўлим чақалоқликдан уч ёшгача бўлган болажонларни парваришлашга ихтисослашгани, шу вақтгача бундай ёшдаги болалар фақатгина ота-онаси қарамоғида бўлганини айтишди. Яна бир муҳим жиҳати эса, эндиликда она ҳомиладорлик вақтида болада ногиронлик хавфи аниқланса, шу бинода уларга хизмат кўрсатилади. Бу она ва боланинг меҳрини, эътиборини мустаҳкамлашда кўмаклашиш бўлиб, психологик маслаҳатлар орқали онанинг боладан воз кечмаслигига, маънавий ва моддий жиҳатдан давлатимиз ҳам қараб турмай, кўмаклашишига ишончини мустаҳкамлаш экан.  

Дарҳақиқат, Президентимиз марказда ногиронлиги бор болаларнинг мактабдан ташқари дарс қилишлари, илм олишлари, интернетдан фойдаланишлари учун имкониятларни кўздан кечирди ва фарзандини парваришлаётган ота оналарнинг кўнглига таскин берди. 

Давлатимиз раҳбари билан суҳбатлашган онанинг таассуротларини сўраганимизда, у шундай жумлаларни айтдики, у бир умрга ташвишидан қутулганига амин бўласан.  

– Мен фарзандимнинг ногиронлик билан яшаётганидан ғам чекиб яшардим, аслида ана шу фарзандим туфайли давлатимиз раҳбари билан кўришиб, оталарча меҳрини туйдим. Фарзандимнинг тузалаётгани  ғамларимни аритмоқда. Қизим ҳамма қатори ҳаракатланишни бошлаяпти. Бу ердаги шароитлар, кўрсатилаётган хизматлардан хурсандмиз, – дейди Пахтаобод туманидан келиб, 11 ёшли қизини парвариш қилаётган аёл Наргиза Қосимова. 

Марказда кундузги парвариш хизмати ҳам йўлга қўйилган. Бу ерда ногиронлиги бўлган инсонлар жисмоний ва ақлий машғулотлар билан шуғуллантирилади. Уларга ижтимоий ходимлар қараб туриши натижасида оиласидагиларнинг “қўли бўшаб“, ишлаши мумкин бўлади.  

<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/jtqgjSHi1jg" title="Ijtimoiy himoyaga muhtojlar “Imkoniyatlar olami”dan mamnun" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>

Абдулазиз РУСТАМОВ, Носиржон ҲАЙДАРОВ(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ижтимоий ҳимояга муҳтожлар "Имкониятлар олами"дан мамнун (+видео)