Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари таъминланмоқда
Рақобат қўмитаси ҳудудий бошқармалари томонидан келиб тушаётган мурожаатларни ўрганиш орқали фуқароларнинг қонуний манфаатлари таъминланиб, бузилган ҳуқуқлари тикланмоқда.
2026 йилнинг биринчи ярми якунлари бўйича Наманган, Тошкент шаҳри ва Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаларида амалга оширилган ишлар натижаларига кўра, жами 10 минг 298 та мурожаат кўриб чиқилди.
Хусусан, Наманган вилоятида фуқаролардан 1 610 та, Тошкент шаҳрида 7 323 та, Хоразм вилоятида эса 1 365 та мурожаат келиб тушган.
Мурожаатларни ўрганиш натижасида истеъмолчиларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланиб, уларнинг қонуний манфаатлари ҳимоя қилинди. Кўрилган чоралар натижасида фуқаролар фойдасига жами 8,5 млрд. сўмдан зиёд маблағ қайта ҳисоб-китоб қилинди.

Шундан Наманган вилоятида 4 млрд. сўмдан зиёд, Тошкент шаҳрида 4 млрд. сўмдан ортиқ, Хоразм вилоятида эса 570 млн. сўмга яқин маблағ истеъмолчилар фойдасига қайта ҳисоб-китоб қилинган.
Бу рақамлар ортида оддий инсонларнинг муаммоси, мурожаати ва уни ҳал этиш натижасида тикланган ҳуқуқлари турибди.
Қўмита ҳудудий бошқармалари томонидан ўтказилган брифингларда қайд этилганидек, истеъмолчилар мурожаатларини ўз вақтида ўрганиш, муаммоларга ечим топиш ва аҳолининг қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш борасидаги ишлар изчил давом эттирилмоқда.
Нигора Раҳмонова, ЎзА