Ўзбекистоннинг Жакартадаги элчихонаси томонидан 12 апрель куни Индонезия Миллий кутубхонасида Абу Али ибн Синонинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган “Шарқдан нур” ҳужжатли фильми тақдимоти ўтказилди.

Ҳужжатли фильм “Antara” Индонезия Миллий ахборот агентлиги томонидан индонезия тилига таржима қилинди.

“Абу Али ибн Сино ноёб шахс, замонавий тиббиётнинг отаси бўлган. Кутубхонамизда кўплаб одамлар Ибн Синонинг(индонезия тилида Ибну Сина дейилади) ишларини ўрганади, лекин очиғи, бу буюк алломанинг она ватани Ўзбекистон эканини ҳамма ҳам билмайди, - деди тақдимотда сўзга чиққан Индонезия Миллий кутубхонаси директори Муҳаммад Шариф Бандо. 

- Шу сабабли, бугунги тадбир Ибн Синонинг Ватани ҳақида кўпроқ маълумот олиш имконини бераётганидан хурсандман”.

Индонезия Миллий кутубхонаси томонидан премьера учун махсус Абу Али ибн Синонинг китоб фондидаги мавжуд барча асарлари тўпланиб, ташриф буюрганларга тақдим этилди.

Премьерадан сўнг ОАВ вакиллари ва барча ташриф буюрувчилар учун матбуот анжумани ташкил этилди.

Тадбир якунида “Ўзбекистон ҳақида ким кўпроқ билади?” номли викторина ўтказилиб, унда Ибн Синонинг ҳаёти ва фаолияти, Ўзбекистон тарихи ҳақида саволлар берилди. Ғолиблар Ўзбекистон элчихонаси томонидан қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.

Индонезия томонининг илтимосига биноан, “Шарқдан нур” ҳужжатли фильми намойиши ҳафта охирига қадар давом этади.

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Индонезияда Ибн Синонинг ҳаёти ва фаолиятига бағишланган ҳужжатли фильм тақдимоти бўлиб ўтди