Давлат тест марказининг mandat.dtm.uz сайтига хотин-қизлар, ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилди.

Мазкур имтиёзлардан бирига эга бўлган абитуриент mandat.dtm.uz сайтининг «имтиёзли» бўлимидан тегишли имтиёз турини танлаган ҳолда ушбу имтиёзга эга абитуриентлар тўғрисидаги маълумотларни кўриши ва имтиёз доирасида нечанчи ўринда турганини билиши мумкин.

Шунингдек, бунда абитуриентларнинг рўйхати уларнинг тўплаган баллари асосида тартибланади ва мазкур имтиёз доирасида ажратилган қўшимча қабул кўрсаткичлари сони кўрсатилади.

Қайд этиш керакки, хотин-қизлар учун бериладиган имтиёз, абитуриент қайси олий таълим муассасасига топширганидан қатъий назар, унинг доимий рўйхатда турган манзили асосида қўлланилади ва кундузги таълим шакли учун ўринли ҳисобланади.

Ногиронлиги бўлган шахслар ҳамда Меҳрибонлик уйлари ва Болалар шаҳарчасининг битирувчилари бўлган чин етимлар учун бериладиган имтиёз эса ҳар бир таълим шакли учун олий таълим муассасаси бўйича қўлланилади.

Имтиёз доирасида талабаликка тавсия этилмаган абитуриентлар барча абитуриентлар каби умумий танловда ҳам иштирок этади.

Файзулло Яхёев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Имтиёзга эга абитуриентлар рўйхати эълон қилинди