Канадада сузиш бўйича ўтказилган “The 60th Annual Mel Zajac Jr. International Swim Meet” халқаро турнирида сузиш бўйича терма жамоамиз аъзоси Илья Сибирцев муваффақиятли иштирок этди.
У эркин усулда 400, 800 ва 1500 метр масофада ўтган беллашувларда барча рақибларини орта қолдирди ва учта олтин медалга эга чиқди. 400 метр масофадаги баҳсларда 3:48.26 натижа қайд этган Илья ғолиб бўлиш билан бир қаторда, Ўзбекистоннинг янги рекордини ҳам ўрнатди.

Эслатиб ўтамиз, Илья Сибирцев шу йилнинг апрель ойида Калифорния штатида ўтган “TYR Pro Swim Series” халқаро сузиш мусобақасида 1500, 400 ва 800 метр масофада эркин усулда сузиш баҳсларида кумуш медални қўлга киритган эди.
Жавоҳир Тошхўжаев,
ЎзА