Мажбурий ижро бюроси Андижон вилояти бошқармаси ҳамда унинг ҳудудий бўлимлари томонидан суд ҳужжатларига асосан, белгиланган солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни, шунингдек, ходимларнинг иш ҳақларини ўз вақтида тўламай келаётган айрим юридик шахслардан қарзларни ундириш бўйича зарур ишлар олиб борилмоқда.

Андижон вилоятидаги унитар корхонанинг 67 нафар ишчи ва собиқ ходимлари корхонадан ойлик маошларини ололмаётганликларидан норози бўлиб судга мурожаат қилган ҳамда тўланмаган иш ҳақини ундириш юзасидан даъво аризаси киритган. 

Мазкур даъво аризаси Фуқаролик ишлари бўйича Андижон туманлараро суди томонидан кўриб чиқилиб, унитар корхонанинг 67 нафар ишчи ва собиқ ходимларига тўланиши лозим бўлган жами 244 миллион 179 минг 661 сўм миқдоридаги ойлик иш ҳақларини ундириш тўғрисида суд буйруғи чиқарган. 

Иш ҳақларини ундириш бўйича чиқарилган суд буйруқлари Мажбурий ижро бюроси Андижон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушгач, тегишли тартибда ижро иши юритуви қўзғатилган. 

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат кодексининг 154-моддасида иш берувчи ўзининг молиявий ҳолатидан қатъи назар, ходимга бажарган иши учун ҳақни белгиланган меҳнат ҳақи шартларига мувофиқ, меҳнатга ҳақ тўлаш муддатларида тўлаши шартлиги кўрсатиб ўтилган.  

Олиб борилган мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида қарздор Андижондаги унитар корхонадан жами 244 миллион 179 минг 661 сўм миқдордаги қарздорлик тўлиқ ундирилиб, ҳақдорларнинг банк пластик карталарига ўтказиб берилиши таъминланди. 

Ф. УБАЙДУЛЛАЕВ, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Ходимларнинг 244 миллион сўмдан зиёд иш ҳақлари ундириб берилди