Наманганда истиқлол шукуҳи
ФОТОРЕПОРТАЖ
“Ягона Ватан, ягона халқ бўлиб, янги ҳаёт ва келажак яратамиз!” ғояси остида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги мамлакатимиз бўйлаб кенг нишонланмоқда.
Наманган вилоятида ҳам ушбу улуғ санага бағишланган асосий байрам тадбири “Янги Ўзбекистон” боғининг муҳташам амфитеатрида бўлиб ўтди.
Тантанада вилоят фаоллари, жамоатчилик вакиллари, меҳнат илғорлари, нуронийлар, ёшлар ҳамда турли соҳа вакиллари иштирок этди.
[gallery-31182]
Байрам тадбирида Наманган вилояти ҳокими Шавкат Абдураззоқов йиғилганларни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
Табрик сўзида мустақиллик йилларида, айниқса, сўнгги йилларда Наманган вилоятида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар, бунёдкорлик ишлари, ҳудуднинг иқтисодий салоҳиятини юксалтириш, янги иш ўринлари яратиш, камбағалликни қисқартириш, аҳоли бандлиги ва фаровонлигини таъминлаш борасида эришилаётган натижаларга тўхталиб ўтилди.
Шундан сўнг Ўзбекистон Республикаси Давлат мадҳияси ижро этилди.
Тантананинг бадиий қисмида вилоят санъат усталари ва эстраданинг таниқли хонандалари ижросида Ватан, истиқлол ва юртга муҳаббатни тараннум этувчи куй-қўшиқлар янгради. Ҳарбий хизматчиларнинг намунали чиқишлари, ёшлар ва болалар иштирокидаги саҳна кўринишлари томошабинларда катта таассурот қолдирди.
Байрам тадбири Наманган осмонини ёритган мушакбозлик билан якунланди.
Ҳотам МАМАДАЛИЕВ (сурат), ЎзА