Мустақиллик — бебаҳо неъмат, улуғ қадрият
ФОТОРЕПОРТАЖ
Навоий шаҳрида Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллигига бағишланган тантанали тадбир бўлиб ўтди.
Истиқлол байрами муносабати билан ташкил этилган тантанада вилоят жамоатчилиги, меҳнат фахрийлари, турли соҳа вакиллари, ёшлар ҳамда кенг жамоатчилик иштирок этди.
Тадбирни Навоий вилояти ҳокими Нормат Турсунов очиб, йиғилганларни ва вилоят аҳлини Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 35 йиллиги билан самимий муборакбод этди.
[gallery-31170]
Таъкидланганидек, мустақиллик йилларида мамлакатимизда тинчлик ва осойишталикни мустаҳкамлаш, инсон қадрини юксалтириш, аҳоли фаровонлигини ошириш ва иқтисодий салоҳиятни юксалтиришга қаратилган кенг кўламли ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Бугун Навоий вилояти ҳам жадал тараққий этаётган ҳудудлардан бири сифатида ўзининг янги қиёфасини намоён этмоқда.
Тантана давомида Ватанимиз мустақиллиги, юрт тинчлиги ва халқимиз бирдамлигини тараннум этувчи мусиқий чиқишлар, рақслар ва саҳна кўринишлари намойиш этилди.
Байрам тадбирида кўтаринки руҳ, миллий қадриятларимизга хос улуғворлик ва байрамона кайфият ҳукм сурди.
Суратларда: Навоий шаҳридаги байрам тантаналаридан лавҳалар.
Сирож АСЛОНОВ (сурат), ЎзА