Хива шаҳрида Президентимиз Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан БМТ Бош Ассамблеясининг 75-сессиясида илгари сурилган "Марказий Осиё жаҳон цивилизациялари чорраҳасида" халқаро форуми бошланди.

ЮНЕСКО шафелигида ўтказилаётган ушбу халқаро форум ишида дунёнинг кўплаб давлатларидан келган олимлар, экспертлар, шарқшунос ва манбашунослар, тарихчилар иштирок этмоқда.  

 Бугун шиддат билан янгиланиб бораётган Ўзбекистонимизда сиёсий-иқтисодий жабҳалар билан бирга, маънавий-маърифий соҳаларда ҳам туб ижобий ўзгаришлар кўзга ташланмоқда. Бу жараёнда жаҳон илм-фан ривожига бетимсол ҳисса қўшган аллома боболаримиз ҳаёти, ибратли фаолияти, тарихий меросини кенг ва атрофлича ўрганиш масалалари давлатимиз раҳбарининг доимий диққат марказида бўлиб келмоқда.  

 Давлатимиз раҳбари Шавкат Мирзиёевнинг форум иштирокчиларига мактубини Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, туризм ва спорт вазири Азиз Абдуҳакимов ўқиб эшиттирди.  

 Тинчликпарвар ислом дини билан боғлиқ бой ва ноёб меросни илмий асосда ҳар томонлама чуқур ўрганиш, юртимиздан етишиб чиққан буюк аллома ва мутафаккирларнинг ҳаёти ва илмий-ижодий фаолияти ҳақида кенг ва яхлит тасаввур уйғотиш, улар билан халқимиз ва жаҳон жамоатчилигини кенг таништириш йўналишида кенг халқаро миқёсда динлараро ва цивилизациялараро мулоқотни йўлга қўйиш масаласи мамлакатимиз етакчиси томонидан ҳаётга жорий этилаётган эзгу саъй-ҳаракатлар, элпарвар, маърифатпарвар ташаббусларда доим устувор аҳамият касб этган.  

 Шу билан бирга, ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини очиб бериш, жаҳолатга қарши маърифат билан курашиш, ёш авлодни гуманистик ғоялар, миллий ғурур ва ифтихор руҳида тарбиялаш масаласи давлатимиз раҳбарининг доимий эътиборида бўлиб келмоқда.  

 Маълумки, азалдан Марказий Осиё башарият цивилизациясининг муҳим ва узвий қисмларидан бири саналган. Илм-маърифатнинг бешиги саналган табаррук заминимиздан етишиб чиққан буюк зотлар, беназир саркарда боболаримиз, алломалар инсониятни эзгуликка, поклик ва бунёдкорлик сари ундовчи ғоялари қадимий давлатчилик жамиятининг асоси саналган.  

 Бугунги илм-фанга, тараққиётга асос бўлган улуғ мутафаккир аждодларимизнинг мероси тубсиз уммонга ўхшайди. У ҳали ҳамон инсониятнинг катта қизиқиши, иштиёқи, эътибори, юксак эҳтиромига сазовор бўлиб келаётгани жаҳон академик доираларнинг мамлакатимиз илмий-маърифий салоҳиятига бўлган қизиқишида ўзининг ёрқин ифодасини топмоқда.  

 Янгиланиш йўлидан жадал одимлаётган Ўзбекистонмизда сўнгги йилларда очиқ, халқчил, элпарвар, шаффоф, ободлик ва эркинлик, фарвонликка асосланган ислоҳотлар шиддат билан кечмоқда. Барча жабҳалардаги янгиланиш жараёнлари дунёнинг кўз ўнгида рўй бермоқда. Ўзбекистон жаҳон нигоҳида янгиланиб бораётир. Ватанимиз мустақиллигининг 30 йиллиги дунёнинг етакчи давлатларида ҳам нишонлангани бунинг амалдаги яна бир ёрқин намунасидир.  

 Мамлакатимизда Учинчи Ренессанс пойдеворини яратиш асносида жаҳон тан олган алломаларимиз ҳаёти ва меросини ўрганиш, тарғиб этиш, таълим, фан, маданият ва санъат соҳаларида кескин бурилиш ясаш, ижодкорлар, олимлар фаолиятига рағбат кўрсатишга эътибор янада кучайди. Ўзбекистон ислом цивилизацияси маркази, алломаларимиз номи билан боғлиқ марказларнинг фаолияти давр руҳига монанд олиб борилмоқда.  

 Халқаро форум давом этмоқда.  

 Н.Усмонова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Хивадаги халқаро форумда Президентимиз мактуби ўқиб эшиттирилди