Гиёҳванд моддалар савдосига чек қуйилди
Наманганда ДХХ ва ИИВ ходимлари томонидан гиёҳвандликка қарши ўтказилган тезкор тадбирда йирик миқдордаги гашиш мусодара қилинди. Бир неча нафар шахс қўлга олинди.
Хусусан, Давлат хавфсизлик хизмати (ДХХ) ва Ички ишлар вазирлиги (ИИВ) ходимлари томонидан “Хавфсиз ва соғлом юрт” тезкор-профилактик тадбири доирасида Наманган вилоятида гиёҳвандлик воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбирлар ўтказилди.
Маълум бўлишича, Наманган шаҳрида истиқомат қилувчи, 1975 й.т. шахс 341 гр “гашиш” моддасини 6 минг АҚШ долларига сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди.
Тезкор тадбир давомида унинг яшаш хонадони кўздан кечирилганда яна 1 кг. 473 гр “гашиш” борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.
Яна бир ҳолатда эса Наманган тумани ҳудудида ҳаракатланаётган “Жентра” русумли автотранспорт воситаси тўхтатилиб, холислар иштирокида текширилди.
Натижада автомашина ҳайдовчиси – Наманган шаҳрида яшовчи, 1992 й.т. шахс ҳамда унинг 1992 ва 1988 йилларда туғилган икки нафар шеригидан жами 400 гр “гашиш” моддаси олинди.
Ҳозирда ҳар икки ҳолат юзасидан ушбу фуқароларга нисбатан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Ҳамроз Баёнов,
ЎзА