Мамлакатимизда аҳолини барқарор ва узлуксиз равишда табиий ҳамда суюлтирилган газ билан таъминлаш, шунингдек, соҳада замонавий технологияларни жорий этиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилмоқда. Шу мақсадда Бош прокурор ўринбосари Салом Самадов “Ҳудудгазтаъминот” акциядорлик жамияти фаолияти билан танишди.

Дастлаб, жамият раҳбарияти томонидан аҳоли, ижтимоий муассасалар ва йирик саноат корхоналарини газ билан таъминлашда амалга оширилаётган ишлар ҳақида ахборот берилди. Шунингдек, истеъмолчиларнинг ҳисобини рақамлаштириш, ID-карталар орқали шахсни аниқлаш ва автотранспорт воситаларининг ҳаракатини масофадан туриб назорат қилиш имкониятлари кенг жорий этилаётгани қайд этилди.

Танишув доирасида Япония тажрибаси асосида ишлаб чиқилган, суюлтирилган газ ва ҳаво аралашмасидан ёқилғи тайёрлаш технологияси амалиётда қўлланилиши ҳам намойиш этилди. Шу билан бирга, газ таъминоти тизимини самарали ташкил этиш, аҳолига манзилли хизмат кўрсатиш, ноқонуний уланишларнинг олдини олиш ва газдан тежамкорлик билан фойдаланиш масалалари атрофлича муҳокама қилинди.

Шуни таъкидлаш мумкинки, газ таъминоти соҳасида рақамлаштириш ва инновацион ечимларни жорий этиш нафақат хизмат кўрсатиш самарадорлигини ошириши, балки аҳоли ва корхоналар учун қулайликлар яратиши билан ҳам аҳамиятлидир. Бу эса энергетика тизимининг барқарор ривожланиши ва мамлакат иқтисодиётининг ўсишига хизмат қилади.

Н.Зиёдуллаева, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминоти тизимини самарали ташкил этиш йўналишлари тақдимот қилинди