Юртимизда ҳар йили куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш борасида электр энергияси, иссиқлик ва табиий газ таъминотини узлуксиз ташкил этиш, муҳандислик-коммуникация тармоқларини таъмирлаш, мавжуд камчиликларни бартараф этиш бўйича тизимли чора-тадбирлар қилинади.

Тошкент вилоятида ҳам истеъмолчиларни бир меъёрда табиий газ билан таъминлаш мақсадида юқори ва ўрта босимли газ тақсимлаш қурилмаларини жорий таъмирлаш ишлари амалга оширилди. Жойларда газ қувурлари бўялди ва ҳолатини прибор усули ёрдамида текшириш ишлари амалга оширилди. Юқори ва ўрта босимли газ тақсимлаш нуқталарини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилди. 

Бекобод туманида ҳам аҳолининг эҳтиёжларини тўлиқ қондириш, газ таъминотидаги барқарорликни таъминлаш ва технологик йўқотишларни камайтиришга қаратилган чора-тадбирлар изчил давом этмоқда. Бу ишлар натижасида нафақат истеъмолчиларнинг қулай шароитда яшаши таъминланади, балки энергия ресурсларидан самарали фойдаланиш, йўқотишларни камайтириш ҳам кўзда тутилади. 

– Ҳудуддаги “Гулистон” маҳалла фуқаролар йиғинида жойлашган кўп қаватли уйлар остида қолиб кетган, яроқсиз ва фойдаланиш муддати ўтган 57 миллиметр диаметрли 800 метр ер ости газ қувури янгиланиб, хавфсизлик талабларига мувофиқ ер устига чиқарилди. Ушбу газ тармоғи тўлиқ янгиланган ҳолда фойдаланишга топширилди. Шунингдек, “Парчаюз” МФЙ ҳудудидан ўтган юқори босимли, 219 миллиметр диаметрли 25 метр узунликдаги эскирган газ қувури демонтаж қилиниб, янгисига алмаштирилди, – дейди Газ таъминоти объектларидан самарали фойдаланиш бўлими бошлиғи Улуғбек Жамолов.

Бундан ташқари, туманда газ таъминотини янада яхшилаш мақсадида Олтинводий, Зиёли, Назарбой, Турон, Мустақиллик ва Янгибозор маҳаллаларида ҳам кенг қамровли ишлар амалга оширилди. Хусусан, 1 минг 587 нафар истеъмолчи учун газ таъминоти тизими 3 босқичли тизимдан 2 босқичли тизимга ўтказилди. 

Ушбу жараёнда 26 та газ тақсимлаш пункти олиб ташланиб, истеъмолчиларга қулай ва барқарор шароит яратилди.

А. Мусаев, ЎзА.

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Газ таъминотини яхшилаш чоралари кўрилмоқда