Гаитида тартибсизликлар туфайли марҳум президент билан видолашув бекор қилинди
Гаитининг Кап-Аитьен шаҳрида тартибсизликлар туфайли марҳум президент Жовенел Моиз билан видолашув бекор қилинди, дея хабар берди маҳаллий Nouveliste газетаси.
Унинг Кап-Аитьендаги дафн маросими бугун бўлиб ўтади.
Газетанинг ёзишича, шаҳарда норозиликлар ҳали ҳам давом этяпти. Фуқаролар хавфли тартибсизликларни пайдо қилишга уринган, шу боис видолашув маросими бекор қилинган.
Намойишчилар ёнаётган шиналардан баррикадалар ясаган, улар расмийлар ва дипломатларга ҳужум қилмоқчи бўлган.
Полиция ва хавфсизлик кучлари намойишчиларнинг ҳаракатини бартараф этишга мажбур бўлган.
Маълум қилинишича, янги бош вазир Aриэль Анри ҳам таҳдид остида қолган.
Гаити ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари 28 гумонланувчини қотилликка алоқадор деб топган, шулардан 26 нафари Колумбия фуқаролари, 23 нафари ҳибсга олинган.