Гаити президентига суиқастнинг олди олинди
Гаити ҳуқуқтартибот органлари давлат тўнтаришига уруниш ва президент Жовенел Моизнинг жонига суиқаст уюштирилишининг олдини олишга муваффақ бўлди, дейилади маҳалий Haiti Libre портали.
Президент Мойз брифинг ўтказиб, шанба куни махсус хизмат ходимлари томонидан давлат тўнтаришига уринишнинг олди олинганини маълум қилди. Унинг қўшимча қилишича, фитначилар уни ҳам ўлдиришни режалаштиришган.
Махсус хизмат ходимлари давлат тўнтаришини амалга оширишга алоқадор 20 кишини ҳибсга олган.
Франс Пресс агентлигининг маълум қилишича, ҳукумат қўлга олинганларнинг қуролларини мусодара қилган. Адлия вазирининг таъкидлашича, тўнтаришга тайёргарлик ишларига ҳукуматнинг юқори лавозимдаги вакиллари ҳам аралашган.