Футболчиларимизга бироз омад етишмади
Қатар пойтахти Доҳа шаҳрида 17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Жаҳон чемпионатининг «Е» гуруҳида биринчи тур босқичи якунланди.
Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси мусобақадаги иштирокини Кот-д’Ивуар вакилларига қарши учрашув билан бошлади. Сергей Чигодаев бошчилигидаги терма жамоамиз илк турда рақибларига 2:1 ҳисобида имкониятни бой бериб қўйди. Ушбу гуруҳдаги иккинчи ўйинда Италия зсмирлар терма жамоаси Ямайкани 6:0 ҳисобида енгди.
Энди 23 ноябрь куни гуруҳ босқичининг иккинчи турида Ўзбекистон терма жамоаси Ямайка билан Италия эса Кот-д’Ивуар термасига қарши майдонга тушади.
Жавоҳир Тошхўжаев, ЎзА