Фахрийлар тажрибаси — ёшларга ибрат
ФОТОРЕПОРТАЖ
9 май — Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Самарқанд вилояти солиқ бошқармасида “Уч авлод учрашуви” тадбири ташкил этилди.
Тадбирда солиқ органларида узоқ йиллар самарали меҳнат қилган фахрийлар, бугунги кунда тизимда фаолият юритаётган ходимлар ҳамда ёшлар иштирок этди.
Учрашувда фахрийларнинг кўп йиллик меҳнат фаолияти, касбга садоқати ва бой тажрибаси алоҳида эътироф этилди. Уларнинг мамлакат тараққиёти ва солиқ тизими ривожига қўшган ҳиссаси катта ҳурмат билан тилга олинди.
Тадбир давомида фахрийлар ёш ходимлар билан мулоқот қилиб, устоз-шогирд анъаналари, ватанпарварлик, фидойилик ва касб масъулияти ҳақида ўз ҳаётий тажриба ва тавсиялари билан ўртоқлашди.
[gallery-29314]
Таъкидланганидек, бундай учрашувлар ёшларни юртга садоқат руҳида тарбиялаш, уларнинг касбий масъулиятини оширишда муҳим аҳамият касб этади.
Алишер ИСРОИЛОВ (сурат), ЎзА