Фарғонада халқаро велопойга мусобақаларига старт берилди
ФОТОРЕПОРТАЖ
Фарғона шаҳрида велоспортнинг шоссе йўналиши бўйича “Grand Prix Fergana” ва “Grand Prix Fergana Ladies” халқаро мусобақаларига тантанали старт берилди.
20–21 апрель кунлари ўтказилаётган мазкур нуфузли спорт тадбирида дунёнинг қатор мамлакатларидан 150 нафарга яқин спортчи иштирок этмоқда. Улар орасида Ўзбекистон вакиллари билан бир қаторда Индонезия, Хитой, Ҳиндистон, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Озарбайжон, Мўғулистон, Франция, Англия, Испания, Янги Зеландия ҳамда Беларусь давлатларидан келган спортчилар ҳам бор.
Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими ўринбосари Шерзод Полвонов, вилоят спорт бошқармаси бошлиғи Нодирбек Ҳакимов, велоспорт федерацияси масъуллари, спортчилар ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди.
[gallery-28858]
Таъкидланганидек, ушбу халқаро мусобақа спортчилар ўртасида дўстлик алоқаларини мустаҳкамлаш, ўзаро тажриба алмашиш ва велоспортни янада оммалаштиришда муҳим аҳамият касб этади.
Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА