ФОТОРЕПОРТАЖ

Шу кунларда Фарғона шаҳридаги “Истиқлол” теннис корти АТF 12 ёшгача бўлган спортчилар ўртасида ўтказилаётган халқаро мусобақага мезбонлик қилмоқда. Терма жамоалар ўртасидаги Марказий Осиё чемпионатига саралаш босқичини ўтаб берувчи мазкур беллашувда мамлакатимиз спортчилари билан бирга, Қозоғистон, Туркманистон, Қирғизистон давлатлари вакиллари иштирок этмоқда. 

Мусобақанинг тантанали очилиш маросимида сўз олганлар, бугун Президентимиз томонидан спортнинг барча турлари қатори теннисни ривожлантиришга қаратилаётган катта эътибор, яратилаётган шароитлар ҳақида тўхталиб ўтди. Юқори савияда ташкил этилган мазкур турнир келгусида ўзбекистонлик ўғил-қизларни янги марралар сари етаклашига умид боғлашди.

[gallery-23923]

– Бугун юртимизда давлатимиз раҳбари томонидан олимпия спорт турлари таснифига кирувчи теннисни ривожлантиришга берилаётган катта эътибор учун миннатдорчилик билдираман, - дейди Ўзбекистон теннис федерацияси вакили Александ Багдасаров. – Ҳозирда спортчиларимиз замонавий кортларда, малакали мураббийлар кўмагида маҳоратини ошириб боришда. Бевосита ушбу турнирга келсак, Фарғонада жуда юксак савияда тайёргарлик кўрилган. Ишонаманки, мусобақада мамлакатимиз терма жамоаси аъзолари юқори натижани қайд этиб, Марказий Осиё чемпионати иштирокчисига айланади.

Мусобақанинг дастлабки куниданоқ шиддатли баҳслар бошланди. Фақатгина ғалаба қозониш учун кортга чиқаётган теннисчилар, ҳар бир вазиятдан унумли фойдаланишга ҳаракат қилмоқда. Ҳозиргача Ўзбекистон, Туркманистон ва Қозоғистон вакиллари пешқадам бўлмоқда. 

Мусобақа 18 июнь куни якунига етади.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА 

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонада халқаро турнир бўлиб ўтмоқда