Ижтимоий тармоқларда ўтган йилнинг декабрь ойида Про лиганинг сўнгги тури доирасида суперлига йўлланмаси учун кечган "Нефтчи" - "Турон" учрашувидан кейин бошланган оммавий жанжалда иштирок этган икки нафар футболчини озодликка чиққани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хўш, "Нефтчи" клуби аъзолари Жамшид Тўрақулов ва Достон Тошматовларга суд томонидан қандай жазо белгиланди?

Фарғона вилоят судининг жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бўлими берган хабарга кўра, 2021 йил 19 февраль куни жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида “Нефтчи-Турон” жамоалари ўртасида бўлиб ўтган футбол ўйинида келиб чиққан жанжал бўйича жиноят иши очиқ суд мажлисида кўриб тамомланди.

Суднинг ҳукмига кўра, иш бўйича судланувчи “Нефтчи” жамоаси футболчилари Д.Тошматов, Ж.Тўрақулов ва шу куни жанжалда иштирок этган мухлислар, яъни судланувчилар Р.Алимов, А.Маҳкамов, М.Пармонов А.Тўлқинбоев Д.Турсунов ва О.Абдуллаев Ўзбекистон Республикаси Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми “в” банди (безорилик, яъни оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан, уриш-дўппослаш, баданга енгил шикаст етказиш) билан айбли деб топилиб, уларнинг ҳар бирига айбланган модда санкцияси доирасида 4 йил муддатга озодликни чеклаш жазоси тайинланди.

Судланувчиларга сутканинг соат 22:00 дан соат 06:00 гача бўлган вақтда яшаш жойидан чиқиши чекланиб, жазони назорат қилувчи органнинг розилигисиз яшаш жойларини ўзгартирмаслик каби қўшимча тақиқ юкланди.

Судланувчиларга нисбатан қўлланилган “қамоққа олиш” тарзидаги эҳтиёт чораси бекор қилиниб, суд залида қамоқдан озод қилинди.

Судланувчиларга жазо тайинлашда муқаддам судланмаганлиги, оилавий шароити, қилмишидан чин пушаймонлиги, яшаш жойидаги Ёшлар иттифоқи, маҳаллий кенгашлар депутатлари, маҳалла фуқаролар йиғинлари ва жамоатчилик гуруҳлари томонидан берилган кафолат хатлари ва тавсифномаларда кўрсатилган ҳолатлар инобатга олинди.

Бундан ташқари, судланувчи Ғ.Мулладжонов жиноятни ўта хавфли рецидивист бўлгани ҳолда содир қилганлиги учун унга нисбатан 3 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

Суднинг ҳукмидан норози тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан, судланувчилар ва жабрланувчилар ҳукм нусхасини олган кундан бошлаб йигирма сутка ичида апелляция тартибида шикоят бермаган ва протест билдирмаган тақдирда қонуний кучга киради.

                                                                                                                     М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғона дербисидаги жанжалда қатнашган "Нефтчи" клуби футбочиларига суд жазо тайинлади