Хабар қилганимиздек, Про-лига 20-тури доирасида Фарғона шаҳридаги «Истиқлол» стадионида бўлиб ўтган «Нефтчи»-«Турон» учрашувидан (0:1) кейин тартибсизлик рўй берди.

Ҳолат бўйича Жиноят Кодекснинг тегишли моддалари асосида 6 нафар шахсга жиноят иши қўзғатилди. Оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда иштирок этган 5 нафар шахсларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги боис, улар маъмурий тартибда ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Фарғона шаҳар маъмурий суди томонидан О. Юсупов, С. Ҳикматов, И. Турсунов, М. Акрамов ва Қ. Мамажоновларга нисбатан тўпланган иш материали кўриб чиқилди.

Улар жамиятда юриш-туриш қоидаларини қасддан менсимасдан жамоат тартибини бузиб, футбол ўйинида бақир-чақир кўтарган. Тартибсизлик вақтида ички ишлар ходимларининг қонуний талабларига бўйсунмасдан фаол қаршилик кўрсатган. Суд томонидан уларнинг хатти-ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилди.

Иш материали ва судда ҳуқуқбузар О.Юсупов, С.Ҳикматов, И.Турсунов, М.Акрамов ва Қ.Мамажоновларни фақат жамиятдан ажратган ҳолда қамоқ жазоси тайинлаш орқали уларни тарбиялаш мумкинлиги аниқланди.  

Фарғона шаҳар маъмурий суди раиси Солижон Қурбоновнинг ЎзА мухбирига хабар беришича, ҳуқуқбузарларга ўн беш сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

М. Сулаймонов, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Нефтчи» — «Турон» ўйинида безорилик қилган 5 нафар шахс қамалди