Фарғона вилояти ички ишлар бошқармаси Про-Лига 20-тури доирасида кечган «Нефтчи» — «Турон» учрашувидан кейинги ҳолатлар бўйича расмий баёнот берди.

Мазкур ҳолат юзасидан шу куннинг ўзида Фарғона шаҳар ички ишлар органлари фаолиятини мувофиқлаштириш бошқармаси ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят Кодексининг 277-моддаси 3-қисми “в” банди (оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда безорилик қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки терговга киришилди.

Мазкур жиноят иши доирасида 6 нафар шахслар юқоридаги модда билан иш бўйича гумон қилинувчи тариқасида иштирок этишга жалб қилиниб, улар Жиноят-процессуал кодексининг 221-моддаси тартибида ушланди.

Шу билан бирга, оммавий тадбирлар ўтказилаётган вақтда иштирок этган 5 нафар шахсларнинг ҳаракатларида Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги Кодексининг 183-моддасида (майда безорилик) назарда тутилган ҳуқуқбузарлик аниқланганлиги боис, улар маъмурий тартибда ушланиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилди.

Тергов ҳаракатлари якунига кўра, ишга алоқадор бўлган барча шахсларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилади.

Мазкур ҳолат вилоят ички ишлар бошқармаси томонидан назоратга олинган.Тергов ҳаракатлари якунига кўра, қўшимча хабар берилади.

М.Сулаймонов, М.Қодиров(сурат), ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Фарғонадаги футболда рўй берган жанжал бўйича жиноят иши қўзғатилди