Эрон жануби-шарқида, Ҳурмуз бўғози яқинида портлаш кузатилди
Эроннинг жануби-шарқий қисмида, Ҳурмуз бўғози яқинида бир неча портлаш содир бўлди.
“АзерТАЖ” ахборот агентлиги маҳаллий манбаларга таяниб хабар беришича, портлаш овози Сирик шаҳри яқинида денгиз томондан ва Гешм оролидан эшитилган. Орол аҳолиси осмон ёришгани ва кучли товуш эшитилганини айтган.
Баъзи манбалар ҳаво ҳужумидан мудофаа тизими ишга тушганини ҳам истисно қилмаяпти.
Дастлабки маълумотга кўра, ҳаракат қисман Ҳурмузда ҳаракат қоидасини бузган кемаларга қарши огоҳлантирувчи ўт очилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Ҳодиса сабаби ҳақида ҳозирча расман тасдиқланган маълумот йўқ.
А.Маматов, ЎзА