Футбол бўйича Европа лигасининг 1/8 финали доирасидаги барча учрашувлар якунланди. Мазкур босқичнинг энг қизиқарли ва биз учун аҳамиятли бўлган баҳси албатта, “Рома” ва “Атлетик Билбао” учрашуви бўлди. Ушбу ўйинда ўзбек ўғлони Элдор Шомуродов “Рома” таркибида ўзини яна бир бор кўрсатди.

Ушбу жамоалар ўртасидаги учрашув Рим шаҳридаги “Олимпико” стадионида бўлиб ўтди. Ўйинда ҳисоб 50-дақиқада меҳмонлар томонидан очилган бўлса, 56-дақиқада Анхелиньо ҳисобни тенглаштирди. “Рома” бош мураббийи Клаудио Раньери 71-дақиқада Элдор Шомуродовни захирадан майдонга туширди. Элдор кутилганидек ўзининг ажойиб техникаси ва тезкорлиги билан ўйин тизгинини ўз қолига олди. Бунинг натижасида 90+3-дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди. Шу тариқа, “Рома” ўз майдонида “Атлетик”ни 2:1 ҳисобида таслим этди.

Элдор Шомуродовнинг ушбу учрашувдаги ўйинига дунёнинг машҳур таҳлилий порталлари қуйидаги балларни қўйди: “SofaScore” 7.2, “FlashScore” 7.3, “Futmob” 6.9 ва “WhoScored?” томонидан ҳам 6.9 баллга лойиқ кўрилди.

Ушбу учрашувдан сўнг, “Рома” бош мураббийи Клаудио Раньери учрашув қаҳрамони Элдор Шомуродов ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.

– Олдиндан ҳеч нарса деб бўлмайди. “Атлетик” билан бўлган баҳсда Элдор Шомуродов илк дақиқалардан ўйнаганида балки умуман гол уролмаган бўларди. Балки ҳамма киритилган тўплар муаллифига айланарди. Шундай бўлади, деб ким олдиндан айтиб бера олади? Сабр-тоқат билан ҳамма нарсага эришиш мумкин. Элдор Шомуродов гол урган вазиятда ҳамма ўйиндан ташқари ҳолатни қидирди. Лекин биз захира ўриндиғида ўтириб, бундай эмаслигини кўриб, билиб турган эдик, — деди Клаудио Раньери.

Элдор Шомуродовнинг “Рома” таркибида кўрсатаётган ўйини дунё футбол мутахассислари томонидан муносиб эътироф этилмоқда.

Энди эса Европа лигасининг 1/8 финалида қайд этилган бошқа натижалар билан таништириб ўтамиз. “Аз Алкмар” ўз майдонида “Тоттенхэм” устидан 1:0 ҳисобида зафар қучган бўлса, “Манчестер Юнайтед” сафарда “Реал Сосьедад” билан дуранг ўйнади — 1:1. “Виктория” ва “Лацио” баҳси 1:2 ҳисобида якунланди. “Айнтрахт” эса 2:1 ҳисобида “Аякс”ни таслим эта олди. Шунингдек, “Фенербахче” – “Рейнджерс” 1:3, “ФКСБ” – “Олимпик Лион” 1:3, “Будё-Глимт” – “Олимпиакос” 3:0 ҳисоблари қайд этилди.

Жавоҳир Тошхўжаев,

ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Элдор Шомуродов “Рома” халоскорига айланди