Бугун Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси (ЕХҲТ/ДИИҲБ) юртимиздаги Олий Мажлис Қонунчилик палатаси ва маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайловларини кузатиш бўйича миссияси вакиллари иштирокида матбуот анжумани ташкил этилди.
Унда миссия раҳбари Дуглас Уэйк, ЕХҲТ махсус координатори Азай Гулиев миссиянинг мамлакатимиздаги сайлов жараёнларини кузатиш бўйича хулосаларини тақдим этди.
[gallery-20075]
Миссия раҳбари 2017 йилдан буён Ўзбекистонда амалга оширилаётган ислоҳотларни юқори баҳолашини алоҳида эътироф этди. Қайд этилдики, миссия вакиллари республикамизнинг 14 та ҳудудида бўлиб, сайлов участкаларида иш жараёни, овоз бериш жараёнларини бевосита кузатди. Сайлов участкаларида номзодлар ҳақидаги маълумотлар тўлиқ тақдим этилган. Сайлов жараёни халқаро стандартларга мос равишда, шаффоф ва очиқлик таъминланган муҳитда ўтди.
Қайд этилганидек, 2023 йил декабрда сайлов қонунчилигига тегишли ўзгартиришлар киритилди, янги Сайлов кодекси қабул қилинди.
<iframe width="650" height="420" src="https://www.youtube.com/embed/XdLFQPZYEQE" title="ЕХҲТнинг ДИИҲБ миссияси матбуот анжумани ўтказди" frameborder="0" allow="accelerometer; autoplay; clipboard-write; encrypted-media; gyroscope; picture-in-picture; web-share" referrerpolicy="strict-origin-when-cross-origin" allowfullscreen></iframe>– Бу ўзгаришлардан октябргача қисқа муддат ўтганини ҳисобга олсак, сайловга юқори даражада тайёргарлик кўрилганини эътироф этамиз, – деди миссия раҳбари.
Шунингдек, бу галги сайловларда аёллар учун гендер квотаси 30 фоиздан 40 фоизга оширилгани ҳамда ногиронлиги бор фуқароларнинг иштироки миссия вакиллари томонидан ижобий баҳоланди.
М.Комилова, А.Алижонов (сурат), А.Содиқов (видео), ЎзА мухбирлари