Президентимизнинг 2018 йил 25 майдаги «Низоларнинг олдини олишга қаратилган институт сифатида нотариат тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида» ги қарори билан 2019 йил 1 январдан бошлаб ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартибини ўрнатиш орқали кўчмас мулкни ижарага бериш ва текин фойдаланиш шартномаларини мажбурий нотариал тасдиқлаш бўйича талаб бекор қилинган эди.

Шундан сўнг Давлат солиқ қўмитасининг 2018 йилдаги қарори билан «Кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида мажбурий ҳисобга қўйиш тартиби тўғрисида» ги низом тасдиқланди. Унга кўра, ижара шартномасини ҳисобга қўйиш Давлат солиқ қўмитасининг расмий веб-сайтидаги шахсий кабинети орқали электрон тарзда ёки ижарага берувчининг доимий яшаш манзили ёхуд кўчмас мулк жойлашган жойдаги давлат солиқ хизмати органига шахсан қоғоз шаклида тақдим этган ҳолда амалга оширилар эди.

Айни пайтда кўчмас мулк ижара шартномаларини давлат солиқ хизмати органларида рўйхатга қўйишнинг янги усули – E-ijara дастурий маҳсулоти жорий қилинди. Ушбу хизмат ijara.soliq.uz интернет манзилида тест режимида жойлаштирилди. Сайтга электрон рақамли имзо орқали кириш мумкин. Унинг асосий бўлимида ижарага берувчи, ижарага олувчи ва кўчмас мулк тўғрисидаги маълумотлар жойлаштирилади. 

Маълумотларнинг ҳақиқийлигини махсус QR-кодини мобил телефонга сканерлаш орқали билиш имконияти мавжуд. Уларда камчилик аниқланмаса уни тасдиқлаш ёки сабабини кўрсатган ҳолда рад этиш зарур. Айтиш лозимки, ҳар бир қадам электрон рақамли имзо орқали тасдиқланади. Маълумотлар тасдиқланса, кўчмас мулк ижара шартномаси давлат солиқ хизмати органларида ҳисобга қўйилгани ҳақида гувоҳнома шаклланади. 

Мутахассисларнинг таъкидлашича, ҳозир Тошкент вилоятида ижарага берилган 47 та бозор ва савдо комплексларида жами 5 минг 133 та савдо нуқтаси мавжуд. Шундан E-ijara дастури орқали 1 минг 528 та савдо жойи бўйича ижара шартномалари тузишга эришилди. Қолган савдо марказлари билан янги электрон дастур орқали шартнома тузиш мақсадида Тошкент вилояти давлат солиқ бошқармасининг Жисмоний шахсларга хизмат кўрсатиш бўлими томонидан мунтазам равишда тарғибот ишлари олиб борилмоқда.

А.Мусаев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
E-ijara: фойдаланувчилар учун қулайлик