Бугун, 6 октябрь куни Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида давом этаётган ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг сўнгги кунида жамоавий беллашувлар бўлиб ўтади.

Унда дзюдо бўйича дунёнинг энг кучли 15 та миллий терма жамоаси ғолиблик учун курашади. Мусобақалар аралаш жамоавий тарзда ташкил этилади. Ўғил болалар -73, -90, +90 килограммда, қизлар -57, -70 ва +70 кило оғирликда беллашади.  

67 мамлакатдан 531 нафар дзюдочи қатнашган чемпионат яккалик беллашувларининг охирги кунида ўғил болалар ўртасидаги -100 килограмм вазнда Муҳаммадсодиқ Содиқов олтин медални қўлга киритди.

Маҳоратли дзюдочимиз ғолиблик йўлида германиялик Яннис Башин, тожикистонлик Муҳсин Малаев, руминиялик Рарес Арсени, озарбайжонлик Аждар Багировни мағлубиятга учратди. Жаҳон чемпионлиги учун курашда эса япониялик Нозому Микини доғда қолдирди ва Душанбе спорт майдонида Ўзбекистон байроғи юксалиб, мадҳимиз баралла янграшини таъминлади.  

Ўзбекистон терма жамоаси уч кунлик беллашувлар якунига кўра, 1 та олтин, 3 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида 4-ўриндан жой олди.

Т. Рўзиев, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
Дзюдо: терма жамоамиз 67 та давлат орасида тўртинчи ўриндан жой олди