Дзюдо: Ўзбекистон миллий терма жамоасида ўзгариш рўй берди
Беш йил давомида Грузия терма жамоаси бош мураббийи сифатида фаолият олиб борган Лаша Гуджеджиа дзюдо бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоасида иш олиб бориши расман тасдиқланди.
Бу борадаги келишувга Ўзбекистон дзюдо федерацияси раиси Азизжон Комилов ва Лаша Гуджеджиа ўрасидаги мулоқот жараёнида эришилди ҳамда келишув шартномасига имзо чекилди.
Айтиш лозимки, ушбу мутахассис етакчилигида Грузия терма жамоаси Токио-2020 Олимпиадасида 1 та олтин, 3 та кумуш, Париж-2024 Олимпия ўйинларида 1 та олтин, 2 та кумуш медал қўлга киритган.
2025 йили Лаша Гуджеджиа етакчилигидаги Грузия дзюдочилари жаҳон чемпионатининг жамоавий баҳсларида чемпионлик шоҳсупасига кўтарилган.
Эслатиб ўтамиз, Японияда ўтган Осиё ўйинларида ушбу мутахассис кўрсатмалари асосида иштирок этган Ўзбекистон дзюдочилари 2 та олтин, 2 та кумуш, 3 та бронза медали билан умумжамоада Япониядан кейин 2-ўринни эгаллаганди.
Т. Рўзиев, ЎзА