"Ўзтемирйўловчи" жамиятидан маълум қилишларича, жорий йилнинг 14 июнь куни Тошкент-Хожикент-Тошкент йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездларининг 2 та рейси бекор қилинади!
"Тошкент минтақавий темир йўл узели” УКга қарашли ҚОДИРЯ- ОҚҚОВОҚ бекатлари оралиғининг 19 - километридан 20 - километригача бўлган темир йўлда капитал таъмирлаш ишлари амалга оширилади.
Шу сабабли, 14 июнь куни соат 07:10 да – “Тошкент – Хожикент”, 10:10 да – “Хожикент – Тошкент” йўналишида ҳаракатланадиган шаҳарлараро йўловчи поездлар қатнови тўхтатилмоқда.
Шу куни соат 14:06, 16:42, 17:31 ҳамда 19:13 да ҳаракатланадиган – “Тошкент–Хожикент-Тошкент” йўналишидаги шаҳарлараро йўловчи поездлари ҳаракат эса ўзгаришсиз қолади ва жадвали асосида қатнов амалга оширилади.
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ раҳбарияти бундай ноқулайлик учун йўловчилардан узр сўрайди.
ЎзА