Транспорт вазирлигининг маълум қилишича, «Тошкент-Марказий» (Шимолий) вокзали орқали ҳаракатланувчи деярли барча поездлар 15 июлдан 15 августгача «Тошкент-Жанубий» вокзалдан жўнайди.

«Тўқимачи» ҳамда «Тошкент йўловчи» бекатлари оралиғидаги темир йўлда таъмирлаш ишлари олиб борилади.

Шу боис, «Олма-ота–Тошкент–Олма-ота», «Тошкент–Новосибирск–Тошкент», «Тошкент–Самара–Тошкент» йўналишида ҳаракатланадиган йўловчи поездлари ҳамда «Тошкент–Ҳожикент–Тошкент» шаҳарлараро поездларидан ташқари бугунги кунда «Тошкент-Марказий» темир йўл вокзалидан қатновини амалга ошириб келаётган барча йўловчи поездлар «Тошкент-Жанубий» вокзалдан ўз ҳаракатини бошлайди.

Жумладан, бир ой мобайнида юқори тезликда ҳаракатланувчи «Афросиёб» электропоездлари, «Шарқ», «Насаф» ҳамда «Тошкент–Андижон–Тошкент», «Тошкент–Волгоград–Тошкент», «Душанбе–Тошкент–Душанбе» йўловчи поездлари «Тошкент-Жанубий» вокзал ҳудудидан рейсларини амалга оширади.

«Тошкент-Марказий» ҳамда «Тошкент-Жанубий» вокзалларидаги барча чиптахоналар туну кун фаолият кўрсатади. Бундан ташқари, чипталарни электрон тарзда ҳам олиш мумкин.

Шунингдек, бир ой мобайнида «Тошкент-Марказий» вокзалидаги чиптахоналардан поезд жўнашидан олдин чипта харид қилган ёки янглишиб Марказий вокзалга келиб қолган йўловчиларни «Тошкент-Жанубий» вокзалга олиб бориш учун вақтинча бепул автобуслар ҳам қўйилади.

Ш. Маматуропова, ЎзА

Ўзбек
Chinese
Turkish
Tajik
Kyrgyz
Turkmen
Japanese
Arabic
English
French
Spanish
Русский
German
Ўзбек
Oʻzbek
Қазақ
«Тошкент-Марказий» темирйўл вокзалидан аксарият поездлар ҳаракати тўхтатилади