"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ ахборот хизматининг маълум қилишича, жорий йилнинг 13-14-15 сентябрь кунлари техник сабабларга кўра йўловчи поездлар ҳаракати бекор қилинади.
Хабарда қайд этилишича, 4-сонли "Тошкент — Қарши" йўналиши, 14 сентябрь куни 3-сонли "Қарши — Тошкент" йўналиши, 4-сонли "Тошкент — Қарши" йўналиши, 80-сонли "Тошкент — Термиз" йўналиши, 79-сонли “Термиз — Тошкент” йўналиши, 682-сонли “Қумқўрғон — Сариосиё” йўналиши, 681-сонли “Сариосиё — Қумқўрғон” йўналиши, 16/15-сонли "Тошкент — Қарши — Тошкент" йўналиши, 15 сентябрь 3-сонли "Қарши — Тошкент" йўналиши, 14 сентябрь куни 760-сонли "Тошкент – Қарши" поезди Тошкент вокзалидан Самарқандгача қатнайди.
759-сонли "Қарши – Тошкент" поезди Самарқанд вокзалидан Тошкентгача қатнайди.
Хабарда қайд этилишича, мазкур кунларга сотилган чипталар суммаси тўлиқ қийматда қайтарилади.
ЎзА